Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


“ Адабиёт ўқитиш методикаси илмий-педагогик муаммо сифатида”


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1088995
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
1d0e477a9cc5784525fc4c872cca64d2 adabij talim klasterining ilmij-pedagogik asoslari


Адабиёт ўқитиш методикаси илмий-педагогик муаммо сифатида” 
деб номланган биринчи бўлимда адабиёт ўқитиш методикасига нисбатан 
педагогик қарашлар тадрижи ёритилган. Хусусан, унинг фан сифатидаги 
ўзига хослиги, билимлар тизимидаги ўрни, қонуниятлари ва белгилари
ижтимоий аҳамияти, илмий-педагогик муаммо сифатидаги моҳияти, у билан 
боғлиқ айрим тушунчаларнинг мазмуни аниқлаштирилган, “адабий таълим” 
ва “адабиёт таълими” тушунчалари, бадиий мутолаанинг инсон маънавий 
камолотидаги ўрни таснифланган, “адабиёт ўқитиш методикаси” 
тушунчасига янги талқиндаги муаллифлик таърифи берилган. 
Тадқиқот натижасига асосан адабий таълим ва адабиёт таълими 
тушунчалари бир-биридан фарқланди ва тасниф қилинди. Унга кўра: 
адабий 
таълим: а) ўқувчиларнинг ёш хусусиятига кўра (қуйи босқич, ўрта босқич, 
юқори босқич); б) мақомига кўра (норасмий, расмий); таълим ёки тарбиянинг 
устуворлигига кўра (тарбияга устуворлик бериш асосида, таълимга 
устуворлик бериш асосида); в) методикасига кўра (тарбия методлари 
устуворлигига асосланувчи, таълим методлари устуворлигига асосланувчи) 
каби белгиларга кўра; 
адабиёт таълими: а) вертикал ҳолатига кўра (умумий 
ўрта таълим, ўрта махсус таълим, олий таълим, олий таълимдан кейинги 
таълим); б) горизонтал ҳолатига кўра (таълимий, тадқиқий); в) ўқитилиш 
даражасига кўра (умумий, чуқурлаштирилган, махсус); г) методикасига кўра 
(умумтаълим фанлар методикасига асосланувчи, махсус фанлар 
методикасига асосланувчи) каби белгиларига кўра тасниф қилинди. 
Тадқиқотда бадиий мутолаанинг инсон маънавий камолотидаги ўрни 
масаласи ҳам тасниф қилинган бўлиб, унга кўра бадиий мутолаанинг 
эмоционал, 
интеллектуал, 
лисоний, 
маънавий, 
ахлоқий-эстетик, 
информацион, ижтимоий таъсири масалалари ва уларнинг фарқи очиб 
берилган. Ушбу таснифлар адабиёт ўқитиш илмида оригинал ва янгилиги 
билан аҳамиятли ҳисобланади. 
Биринчи бобнинг 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling