Тошкент вилояти, Ангрен шахар 30-УТМга
ОТАК ташкил этиш бўйича
ТЕХНИК ШАРТ
Ташкилот: Ангрен шахар ХТБ
Объект: Нишбош МФЙ 30-УТМ
Жойлашган манзили: Ангрен шахар Нишбош махалласи.
Уланиш жойи. Ангрен шахар 19-УТМ га тортилган кабел муфтасидан.
Асос;
1. Ер ости линияси тузилиши:
1.1. Ангрен шахар Тошкент ва Нишбош кўчалари йўналишида 30-УТМ га оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда топосъемка тадқиқотлари натижасига асосан камида 1.2 метр чуқурликда траншея ковлаб оптик кабел тортиш учун тайёрлансин.
1.2 Ангрен шахар Гурум МФЙ худудидан ўтувчи мавжуд автомабил кўприги остидан (d=50 м/эт) турба ўрнатилиб оптик кабел тортиш учун тайёрлансин.
1.3. Алоқа кабели тортиш учун махсус траншея ковлашда ушбу худуд ер қатламининг зичлигини, бошқа ташкилотларнинг юқори босимдаги кабеллари билан мухофаза минтақаси таъминланиши кўзда тутилиши лозим.
1.4. Махсус траншея ковлашда бошқа ер ости иншоотлари сув қувури, газ қувури, кучли токка мўлжалланган электр кабеллари устидан параллел ётқизиш қатъиян таъқиқиланади.
1.5. Оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда кабелни сигнал ленталари билан химоялаш талаб этилади.
1.6. Оптик кабел ер ости орқали олиб ўтилганида кабелнинг трасаси бўйлаб камида 100-150 метр оралиқда устунчаларни ўрнатиш лозим бўлади.
1.7 Алока кабелини тортиш ишларини бажаришда меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали ҳамда Ангрен боғламаси томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
2.Хаво алоқа линияси тузилиши:
2.1. Ангрен шахар Нишбош кўчаси йўналишидаги мавжуд бетон устунлари орқали техник меъёрлар сақланган ҳолда оптик кабел тортиш ишлари амалга оширилсин.
2.2. Кабелни электр устунларига олиб ўтишда маҳаллий электр тармоғи билан ўрнатилган тартибда келишув асосида ишлар бажарилиши шарт эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
2.3. Оптик толали алоқа кабелини бетон устунларга олиб ўтишда кабелни химоя қобиғига (3 метр баландликда гофра шланг, металл ёки полителен труба орқали) олинсин;
3.Умумий кабел ётқизиш:
3.1 Ангрен шахар Тошкент ва Нишбош кўчалари йўналишида 30-УТМ га оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда топосъемка тадқиқотлари натижасига асосан камида 1.2 метр чуқурликда траншея ковлаб оптик кабел тортилсин.
3.2. Техник шарт асосида лойиха-смета хужжатлари тайёрлаш жараёнида кўрсатилган шартлар жойида кўриб чиқилсин.
4. Лойиҳа хужжатлари Тошкент филиали, Ангрен телекоммуникация боғламаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилиши лозим.
5.Техник шарт талаблари тўлиқ бажарилиб, иш бажарувчи ташкилот ва Тошкент филиали ишчи гурухи томонидан бажарилган ишлар бўйича икки томонлама далолатнома тузилсин.
6.Юқоридаги шартлар тўлик бажарилгандан сўнг охирги қурилмалар ўрнатилиб улашга рухсат берилсин.
6.1.Қурилиш-монтаж ишлари ҚМ ва Қ(СНиП) асосида Тошкент филиалининг мутахассислари назорати остида амалга оширилсин.
6.2.”Телекоммуникация линиялари ва иншоатларини қуриқлаш Қоидалари” нинг 17-бандига асосан иш бажариш жараёнида коммуникацияларга келтирилган моддий зарар иш олиб борувчи томонидан тўлиқ қопланиши кўрсатиб ўтилсин.
7. Техник шартни амал қилиш муддати 6 ой.
Бош мухандис Ж.Нуриддинов
Линия мухандиси Р.Тохиров
ТХ ва П гурухи мухандиси Ш.Ахмедов
48-34/______-сон
«___»_______2022 йил
Тошкент филиали
директорнинг техник
масалалар бўйича ўринбосари
Н.Турсунбаевга
Do'stlaringiz bilan baham: |