Ангрен шахри Дустлик кўчасида жойлашган “TSO15023 Uzmabile”
БСга ОТАК тортиш бўйича
Техник шарт
Ташкилот: “Uzmobile”
Объект: “Uzmobile” БС ўрнатиш жойи
Жойлашган манзили: Ангрен шахар Дўстлик кўчаси.
Уланиш жойи: Ангрен шахар Тошкент кўчаси АТС-663 га қарашли Облиқ МФЙда жойлашган МСАНга тортилган кабел муфтасидан.
Асос: 24.08.2022-й 41-02-20/2591 сон хатига асосан.
1. Ер ости линияси тузилиши:
1.1. Ангрен шахар Тошкент кўчаси Облик МФЙда жойлашган МСАНга тортилган кабел муфтасидан Тошкент кўчаси йўналиши бўйлаб техник меъёрлар асосида ер ости оркали ( 0.13 км ) гурунт қазилиб оптик кабел тортиш учун таёрлансин.
1.2. Оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда топосъемка тадқиқотлари натижасига асосан камида 1.2 метр чуқурликда траншея ковлаш;
1.3. Алоқа кабели тортиш учун махсус траншея ковлашда ушбу худуд ер қатламининг зичлигини аниқлаш лозим.
1.4. Махсус траншея ковлашда бошқа ер ости иншоотлари сув қувури, газ қувури, кучли токка мўлжалланган электр кабеллари устидан параллел ётқизиш қатъиян таъқиқиланади.
1.5. Оптик кабелни ер ости орқали олиб ўтишда кабелни сигнал ленталари билан химоялаш талаб этилади.
1.6. Оптик кабел ер ости орқали олиб ўтилганида кабелнинг трасаси бўйлаб камида 100-150 метр оралиқда устунчаларни ўрнатиш лозим бўлади.
1.7. Алока кабелини тортиш ишларини бажаришда меъёрий хужжатлар асосида, Тошкент филиали ҳамда Ангрен боғламаси томонидан ажратилган техник назоратчи иштирокида амалга оширилсин.
2. Хаво алоқа линияси тузилиши:
2.1. Ангрен шахар Тошкент ва Дўстлик кўчалари бўйлаб “Uzmabile” БС йўналишида техник меъёрлар асосида оптик кабел тортилсин.
2.2. Кабелни электр устунлариги олиб ўтишда маҳаллий электр тармоғи билан ўрнатилган тартибда келишув асосида ишлар бажарилиши шарт эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
2.3. Оптик толали алоқа кабелини бетон устунларга олиб ўтишда кабелни химоя қобиғига (3 метр баландликда гофра шланг, металл ёки полителен труба орқали) олинсин;
Do'stlaringiz bilan baham: |