Тошкент «Янги аср авлоди»


саркардаларини [ҳам] отиб ўлдуруб, ўзига ёмон ном олиб, душ­


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet100/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

саркардаларини [ҳам] отиб ўлдуруб, ўзига ёмон ном олиб, душ­
ман устига душман кўпайтуруб, Чимкандга Мирзо Аҳмад 
қўшбегия и ҳоким қилиб, Хўқанд ва Тошканддаги барча тўплар- 
ни бир неча саркардаларни онинг бирлан қўйуб, ўзи Тошканд 
тарафига азимат айлаб, бир неча вақт Тошканд шаҳрида исти- 
қомат айлаб, андин Хўқанд тарафига жўнаб, бир неча кун ичи­
да Хўқандга дохил бўлубдур.
Тарихи ҳнжрийнинг 1281/1864-65 йилида Мулло Олимқули 
янгитдин қўшун жамлаб, қиш фаслининг аввалида Тошканд 
тарафига азимат айлаб, Тошканд шаҳри жуворидаги Мингўрик 
мавзейига қўнуб, қипчоқ-қирғизлар, қурама, санжиқли ва сар­
тия тоифаларидин кўп аскар йиғиб, бу бетартиб ва бенизом ва 
оламон қўшун илан Мулло Олимқули Тошканднинг Қорасарой 
дарвозасидин чиқиб, Сирдарё лаби илан юруб, бир неча кунда 
Туркистон шаҳри қишлоқларидин бўлган Иқон қишлоғига етиб 
қўнубдур. Бу хабарни эшитиб, бир дасга русия аскарлари Турки­
стон шаҳридин чиқиб, аларга муқобил бўлганда, Чимканд уру­
шида очщ  ва яланг ерда қилган муҳорабанинг натижасида му- 
таассир бўлган Мулло Олимқули бу дафъа намадларга қора ха­
шак ўраган қора буйрани олдига чипдек паноҳ қилиб, уруш бош-


лаб, ҳар икки тарафдин қанча одам талаф бўлса ҳам, беҳад ва 
беҳисоб қушун илан борган Мулло Олимқули Туркистондин чиқ- 
ган андаккина русия қўшунига мудофаа қилолмай ва аларни 
ололмай, русиялар отишиб-отишиб, шунча кўп ададлик қушун- 
га ўзларини олдурмай, Туркистон шаҳрига кириб кетдилар. Мул­
ло Олимқули қишнинг қаттиғ совуқлик вақтида фуқароларига 
раҳму шафқат қилмай, Иқон қишлоғидаги фуқароларни кўчу- 
руб, ўзи илан биргалапггуруб олуб, Тошканд шаҳрига қайтиб 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling