ноиттифоқлик, фитна ва иғтишош қилмак заволи давлатга ва
мамлакатнинг харобига сабаб бўлса керак деб, иттифоқла-
шиб қўшун жамлаб, Тошканд тарафига азимат айлаб, қолган
қўшунни кетидин келмоқга амр қилди. Мулло Олимқули ўзи
илан ёш хонзода Султон Саййидхонни биргалаштуруб, ўз
қўшунлари илан Тошканд шаҳрига якин келганда Тошканд
ҳокими Қўш додхоҳ ва Мирзо Аҳмад қўшбеги ва Дўсатбмм ва
Содиқ тура ва Шерали Мирзо ном саркардалар истиқбол
қилиб, Тошканд қўрғонидин ташқари Мингўрик мавзейига
тушурдилар. Икки кундин кейин қолган саркардалар етушуб
келди. Ўшал вақтда Чирчиқ дарёсининг суви тошган сабаб-
дин баъзи қўшун ўтолмай ва бир неча тўпни Чирчиқ сувидин
ўткузолмабдилар. Кейин келган саркардаларга таом тайёр-
лаб, намакга машғул бўлуб тургон аснода карнай ва ноғора
овози эшитилди. Саркардалар карнай ва ноғора сабабини сўра-
ганда русиялар Тошканд устига Шўртепа мавзейига келиб
қўнубдур, русияларнинг йўлини тўсмоқ учун амири лашкар
Мулло Олимқули қўшун тайёрлаб, отланмоқга амр қилди деб
айтдилар.
Саркардалар харчанд қўшунимизнинг олди, орқаси йиғилиб
келсун аскар ва тўпхоналаримизнинг аксари йўлда келадур,
етушгани йўқ, душман ила урушмоқга шошмоқ даркор эмас,
аскарни жамлаб, андин кейин урушмоқ керак десалар ҳам амир-
лашкар Мулло Олимқули сўзига қулоқ солмай, тезлик илан
савора бўлуб, тўпларни сарбозларга судратиб, уруш майдони-
ға, Шўртепага щин Олчак мавзейига қараб жўнаганини кўруб,
ноилож онинг кетидин қолган қўшунлар ҳам отланиб, жўнаб
Тошканддин тахминан ўн икки чақиримлик Олчак мавзейига
Do'stlaringiz bilan baham: |