Тошкент «Янги аср авлоди»


лар. Мундин муддаолари Хўқанд мамлакатини хонсиз ҳола-


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet106/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

лар. Мундин муддаолари Хўқанд мамлакатини хонсиз ҳола- 
тида таҳти тасарруфларига олиб, ўзларига тобеъ одамни хон 
қилиб қўймак эканлар. Чунончи, жаноб амири Бухоронинг 
Хўқандга қилган сафарлари ҳам бу муддаога далолат қил- 
ган эди. Вақтики, Мулло Олимқули амири лашкар Тошканд 
урушида вафот қилиб, Хўқанд қўшуни, Хўқандга қочнб бо­
риб, Хўқанд хонзодаларидин бир зотни хон кўтариб янадин 
Тошканд устига қўшун жамлаб бормоқ тадорикида бўлуб, 
Хўқанднинг Ермасжид ном қишлоғига чиқиб қўнуб, бир-икки 
кун туруб, Тошканд тарафига азимат қилмак бўлгацда, учун-


чи куни эшитилибдурким, Бухоро амири кўп қўшун илан 
Хўқандга келибдурлар. Бу хабарни эшитиб, қипчоқлар 
Хўқанд шаҳрига қайтиб кириб, анда ҳам тобу тоқат қилиб 
туролмай, тўп-тўпхоналарини олиб, шаҳардин ташқари Муйи 
Муборакға, андин Дўрмончаға, андин Марғилон тарафига 
жўнаб кетдилар. Амири Бухоро қипчоқларнинг Хўқанд шаҳ- 
рини холи қилиб ташлаб кетган хабарини эшитиб, суръати 
тамом илан юруб, Хўқандга дохил бўлуб, янадин Худоёрхон­
ни хон қилиб кетди.
Шералихондин Саримсоқхон, Маллахон ва Худоёрхон ва 
Сўфибек ном тўрт фарзанд қолиб, булардин Худоёрхон ва Мал­
лахон хонлик рутбасига чиқиб, бошқалари Фарғонанинг катта 
шаҳарларида ^оким бўлуб турган эдилар. Сўфибекдин уч фар- 
занд, Назирбек, Муродбек ва Ғаффорбек қолган эди. Ҳар қаюла- 
рининг қиссалари дуру дароздир, ёзмоқга ўрун оз.
Хулосаи калом, русиялар Тошкандни муҳосара қилиб тур­
ган вақтда икки ҳамсоя мусулмония мампакатларининг подшоҳ- 
лари русияларнинг тўп овози етадурган яқиъ масофада мамла- 
катларига истило қилиб келиб, уруш қилиб турган ҳолда, анга 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling