эллик миллийўн сўм оқча кедадур.
Хулосаи калом, Туркистон аҳолилари Русия давлатига та-
беъ бўлгандин буён ободонлик истиъдоди молия жиҳатидин мам
нун ва мустафиддур.
Очинг кўзларни атрофи жаҳонға,
Кўрунглар ҳикмату санъат маконға.
Бўлуб пайдо кетурди манфаатлар,
Анинг шукрин айтинглар ломаконға.
Аввалги мусулмония асрида ўтуб бўлмайдурган наҳрлар ва
дарёлар, чунончи, Чирчиқ, Сирдарё ва Амударёдек улуғ ва
хавфлик дарёларга бехавфу ҳарос ўтадурган темир кўприклар
солиниб, Тошканддин ўттуз-қирқ чақирим масофадаги Тўйте-
па қарйасига йўлнинг ботқоқ қамишзорлиги сабабдин бир кун-
икки кунда борадурган масофага алҳол уч-тўрт соатда бори-
ладур. От-ароба ила борадурган олти ойлик олис шаҳарларга
вогун ила олти кунда бориб ва тилигром илан олти минут ичи
да ул олис жойдагилар ила сўзлашадур. Мундин бошқа пщар
ичида тиромвой ва афтомобилга тушуб, хо^лаган жойга арзон
баҳо ва тезлик ила борадур. Ва ҳар қаю Туркистон шаҳарлари-
да уйоздларида ҳар хил зовудлар, чунончи, пахта зовуди, ёғ
зовуди, гугурд зовуди, макарун, тахта, темир ишлайдурган за-
вудлар ижод қилиниб, мусулмонияларимиздин ҳам зовуд қила
бошлаб, андин куп фойда этмакдадурлар. Яна мундин бошқа
эшитилмаган ҳикмат ва санъатлар купая бошлади. Футўгроф
(тасвиротхона) ва синаматўгроф [кино] ва грамафун илан наға-
мотлар [овозлар] эшитилмоқдадур. Қадим вақтдаги қора чи-
роқ ва лой шамъ ўрнига лампа эликтриқ илан ёруғ қилинди. Бу
баён бўлган нимарсалар ва ихтироларнинг манфаати одамзод-
дин ўтуб, ҳайвонотга қадар етиб ту раду р. Лекин қуввати молия
кўпайган илан туркистонликларнинг маориф ишлари ниҳоят
Do'stlaringiz bilan baham: |