хорижий ишларидин бошқа дохилий ишлари ўз ихтиёрларига
қолдурулди. [Ояти каримада айтилганидек] «Туъти-л-мулка ман
ташау ва танзиу-л-мулка ми-м-ман ташау ва туъиззу май ташау
ва тузиллу май ташаъ» [«...сен истаган кишингга мулк ато
қилурсан ва истаган кипшнгдан бу мулкни тортуб олурсан, ис
таган кишингни азиз қилурсан ва исгаган кишингни хор қилур-
сан»]74.
Хусусан, Тошканд шаҳри ва атроф-жавониби илан Русия
давлатига тобеъ бўлганига ушбу 1915-нчи йил 15 июнга эллик
йил тўлди, яъни ярим аср бўлди. Тарихнинг бу даври тамом
бошқа давр бошлади.
Русия Тошкандни фатҳ қилишдин илгари Тошканд аҳоли-
лари ниҳоятда хароб ва фақир ва камбағал эдилар, са^роларда
зироат кам эди. Зероки, шаҳардин олисроқ, саҳрога чиқиб, зи-
роат қилмак хавфлик эди. Чунки, ҳакамларимизнинг беқувват-
лигидин истифода қилиб, атроф-жонибидич элатия қозоюгар
де^қонларнинг оту-ҳўкизларини, эккан зирэатларини талон-
торож айлаб ва балки ўзларини ўлдуруб кетмоқ хавфи илан
Тошканд шаэуэининг атрофидин олисроқ чиқолмас эдилар. Ти-
жорат бўлса мундин ҳам ёмон даражада бўлуб, тужжорлари-
миз йўлларнинг хавфлик ва амниятсизлигидин олис шаҳарлар-
га бориб, савдо-сотуғ қилмас эдилар. Тошканднинг ҳосилот-
ларидан, чунончи, пахта, ўрук, ёнғоқ, майиз ва шунга ўхшаш
ажносларни русия шаҳарларидин Твиритиский [Тверь] ва Ўрун-
бург ша^рига олиб борадурган бир жамоа савдогарларимиз бор
эди, мазкур тарифа молларни тевага юклаб бир юз икки юз одам
бир карвонбошига тобеъ бўлуб, отлик, тевалик сафар қилиб,
дашту чўллар, чунончи, Сарисув, Бойғаро, Жамбул, Бадбахтчўл
деган дашту чўллар илан бориб, ул ша^арлардин олган молла-
рини ҳам тевага кМслаб, келтурар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |