Аҳволи тарихиядин тижорат ва иқтисод майдонидаги рақо-
батдин муносабити милал ва сиёсиёт ва аҳволи олами ҳозирадин
ва бошқа билмоқлиги зарур булган шайълардин бебаҳра ва бе-
хабардурлар.
Илми динсиз охират йули топилмагандек, маориф ва ка-
молатсиз дунё йуллари ҳам топилмас. Улуми нақлия илан ба
робар улуми ақлия ва лисони ҳукумат таҳсил этмоқ керак. Биз-
ларда бўлганидек, барча маданий миллатларда диний мактаб-
лар ва мадрасалар бор, лекин аларда бизларда булмаган фу-
нун ва маориф ва санойиъ ва тижорат мактаблари бор. Биз
ларда ҳам бул тарифа мактабларда таҳсил қилмак зарур шайъ-
лардиндур.
Ҳукуматимизнинг мазкур тариқадаги фунун дарсхоналари
биз мусулмониялар учун ҳам очиқдир. Хоҳлагучи мусулмония
болалари бориб, таҳсили улум қилсалар мониъ йўқ. Алҳамду-
лиллаҳ, аввалги асримизга қараганда ушбу замонамизда илмга
шуғл қилувчиларимиз ҳам кўпаймоқдадур. Ҳар қаю маҳаллада
мактаб бор, таълим бор. Хусусан, русия забони ва хатини ўкумак
ва билмакга кўп саъй қилмакдадурлар. Мундин ўттиз йиллар
муқаддам Тошканд шаҳрида биргина русский туземнуй ушкул
(мактаб) бўлуб, анда ўқиғувчилар йўқ хисобида эди. Алҳол сак
киз адад русский туземнуй ушкулида русия забони ва хатидин
бошқа мусулмония муаллимлари мусулмонча ўқутуб, андин ис-
тифодалари ҳам яхшидур. Ҳар йилги имтиҳонда маълум бўлуб
турубдур. Мундин ҳам кўпроқ саъйу тараддуд лозимдур.
Иккинчи жилд
Ушбу «Тарихи Туркистон»ни ёзган вақтимиз Русияларнинг
Тошкандни фатҳ қилғонига 1915 йил 15 июнда эллик йил тулган
байрам (юбилей)га тўғри келган сабабдин мусулмония асри ила
эллик йил миёнасида фарқ ва тафовутдин андак баён айлаб,
Do'stlaringiz bilan baham: |