лик учун деб ба қадри иститоат мазкур тариқадаги мансаблар
зикр килинди73.
«Тарихи Туркистон» дедук, Фаргона хонларини аввалидин
охириғача баён қилдук. Бухоро ва Хива мамлакатлари ҳам Тур
кистон бирлан ҳамсоя бўлғани важҳдин аларнинг хам кейинги
вақтлардаги, яъни ушбу асримизда хукмронлик қилиб турган
хон ва амир ҳазратларининг ота-боболари қайу вақт ва қайу
замондин буён хукмронлик қилғонликларини бақадри истито
ат «Тарихи Туркистон»да баён қиламиз.
Туркистон хонликлари Чингиз авлодидин амир Темурга ва
амир Темур авлодидин яна Чингиз авлоди бўлған Шайбоний
хон ва Абдулло^хондек ўзбак хонлари авлодларига ва андин
салотини апггархония, чингизиялардин Имомқулихон ва Надр-
муҳаммадхон ва Субҳонқулихон, то Абулфайзхонғача Бухоро
ва Самарканд пойтахт қилиниб, ҳукмронлнк қилган эди. Бу
ларнинг аҳвол ва ахборлари аксар таворихларда баён қилин-
ған сабабдин аларға иктифо қилинди. Мовароуннахрда хукм
ронлик қилған саккиз нафар салотини чингизия, аштархония-
нинг энг охири Абулфайзхон ўн икки ёшида подшоҳ бўлуб, қирқ
тўққиз йил умр кўруб, 1160/1747-нчи ҳижрийда жабран мақтул
бўлди. Абулфайзхон хафиф ур-раъй ва савдойимижоз эди. Та
рихи форсийда бул тариқа ёэибдурким: «Абулфайзхон ^ашт
писар донгг, аз ҳар ҳашт фарзанд мутаваҳҳим шуда, ҳафт фар-
зандро дар пеши худ cap бурид. Яке аз фарзанди азизаш Абдул-
мўминхон ном гирякунон дар паси тахти падар гурехта буда
аст, то ҳукм кард, ки аз пояш кашида берун оварда бикушанд»
[яъни Абулфайзхонни саккиз нафар ўғли бор эди. Улардан у
хавфсираб еттитасини кўзи олдида буюриб, қатл эттирди. Унинг
севимли фарзанди Абдулмўминхон отасидан қўрқиб, тахти та-
Do'stlaringiz bilan baham: |