ни сардор айлаб, Эрон ва Ҳиндистон расмича, анга хон лақаби-
ни бериб, узи ила бирга олиб кетиб, яна қайтариб юбормоғи, бу
мулкга би-л-кулли тасаллут ва тасоҳиб бўлмоғига сабаб бўлди.
Гарчанд, аввалғи ҳолида жулуси тахт ва русуми подшоҳлик
Абдулмўминхон, баъда Абдуллоҳхон номига қилса ҳам тобора
қуввати ва макинати зиёда бўлуб, душанба куни раббиъ ул-
аввал [24 ноябрь - 24 декабрь]да 1170/1756-нчи йилда тахтга
жулус қилиб, бошига подшохлик тож қўйуб, хутбани ва сикка-
ни ўз номига килиб, мустакил подшоҳ бўлди. Нодиршоҳнинг
Бухорога келганиға сабаб, Нодиршох Ҳиндустон сафаридин
^айтганда Абулфайзхон ва Ҳаким
оталиқ
сарҳадни сақламоқ
учун Урганч хони Йўлбарсхон ила иттифоқ қилишиб, олтмиш
минг аскар Қаршу тарафига юборсалар ҳам аскари нодирия-
нинг бир тоифасига муқовамат қилолмай, мун^азим бўлуб қай-
тдилар.
Абулфайзхон Нодиршоҳга муқобил бўлмоқга тоқатлари
йўқлигини билиб, муносиб ҳадялар ила Хўжайи Жўйборийни
элчи қилиб, Пешоварға, Нодиршоҳга бу мазмунда арзу ҳол
айлаб юборди:
«Ман аз дудмони салотини собиқам, қуввати муҳорабаи он
шаҳриёри фалакиқтидор надорам. Дар гўшае дуогўям. Ҳар вақ-
те ки ташриф намоянд меҳмонпазирам» [Мен ўтмиш султонла-
рининг хонадонлариданман, фалакка ҳам кучи етувчи ўшал
шаҳриёрга қарши курашишга қувватим етмайди, бир бурчакда
дуо қилиб ётибман, хар қачон келсангиз, меҳмоним бўлгайсиз].
Абулфайзҳоннинг бу арзаси Нодиршоҳга хуш келиб, элчи-
ларни камо янбағи (ало қадри ҳол) эъзоз ва икром бирла мурах-
хас қилиб, бу тариқа мактуб ёзди:
«Таҳрири шумо сидқ аст, лекин танбеҳи Элбарс аз жумлаи
вожибот аст. Бар худ лозим кардем он бадфиолро жазо биди-
Do'stlaringiz bilan baham: |