а^амият бермай, бир-бирлари илан уруш-талаш қилишиб, вило-
ятни барбод бердилар, яъни русиялар ҳимоятсиз долган Тош
канд ша^рини бир неча кун қамаб, охири 1865 йилда 15 июнда
субҳ вақтида Камолон дарвозасидин кириб фатҳ қилдилар. Ру
сиялар Тошкандга кирганда бир-икки кун шаҳар ичида отиш-
уруш бўлуб, ҳар икки тарафдин бир неча одам талаф бўлган эди.
Тошкандни олганда русиялардин ^алок бўлгон одамларни Ка
молон дарвозасида Хўжа Аламбардор қабристони кўчасининг
бир тарафида алоҳида қабристон қилиб қўйилубдур. Ҳар йили
15 июнда русия имомлари ва улуғлари ва кўп ададлик аскарлар
ва фуқаролари бориб, ул вафот бўлмишларни ёдга олиб дуо
қилиб келадурлар.
Русиялар Тошкандни фат^ қилгандии кейинги йили, яъни 1866
йил 24 майда Хўжандни, мазкур йилнинг 2 ўктабрида Ўратепа-
ни, мазкур йилнинг 18 ўктабрида Диззах шаҳрини фатҳ қилди.
1868 йили генерал фўн Кауфман бопшуқ Русия аскарлари За-
рафшон дарёси лабига келганда, нодон ва аҳволи оламдин беха
бар аҳоли русиялар ила муҳораба орзусида бўлуб, Бухоро амири
марҳум Музаффариддинхонни беғайрат, қўр^оқ деб ҳар хил иф-
тиролар қилиб, қўшун жамьласалар ҳам, амир ҳазратлари руси-
ялар ила сулҳ этмак муносиблигини билиб, Мулло Нажмиддин
номли элчини русия аскарларининг бошлугига юборган эди. Ле
кин Зарафшоннинг рўбарўсида, Самарқандда қирқ минг аскар
жамъ бўлгани русияларга маълум булган сабабдан русиялар сулҳ-
ни қабул қилмай, Русия аскарларига Зарафшондин ўтмоқга амр
берилди. Саккиз минг русия солдата ила ўн олти тўпдин иборат
булган русия фирқаси белбоғиДин келадурган Зарафшон суви
га тушуб, ўтмак бўлганда аларнинг рўбарўсида Бухоро ва Са
Do'stlaringiz bilan baham: |