Тошкент «Янги аср авлоди»


ги халқдин бошқа ҳамма тавобиотлари Русияларнинг тахти


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet98/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

ги халқдин бошқа ҳамма тавобиотлари Русияларнинг тахти 
тасарруфига киргандур. Моварауннаҳр хонлари, чунончи, 
Бухоро ва Хўқанд хонлари орасида адоват ва хусумат пайдо 
бўлуб, амири Бухоро Фарғона мамлакатини таҳти тасарруфи­
га олмоқ муддаосидадур. Агар Бухоро ва Фарғона бир мам­
лакат бўлуб қолса, ул ҳолда Бухоро маҳкуми икки пойтахтни 
иҳота қилиб, то Тибет, Қандаҳор тоғларидин тортиб, лашкар 
жамъ қилгудек бўлса, иш оғир бўладур. Алҳол аларнинг ора- 
ларида низо ва беиттифоқлик пайдо бўлуб турган ҳолда ишни 
тезлик ва осонлик илан саранжом фшадурмиз, хусусан Сирдарё- 
нинг кема ўтадургон жойлари Русия қўлига кирган вақтда икки 
мамлакат, яъни Бухоро ва Хўқанд ва Тошканд ораси банд 
бўлуб, Моварауннаҳр мамлакати осонлик илан қўлга кирадур, 
деган элатия улуғларининг кўрсатган машварат ва маслаҳати 
илан русиялар Жўлакдин Туркистон тарафига жўнаган хаба­
рини эшитган замон Мирзо Давлат Туркистонни ташлаб, Тош­
кандга қочиб келибдур. Ўшал йили русиялар бу тарафдин, Тур- 
кистоннинг шарқ тарафидин Авлиёотани ypyri-талашсиз, осон­
лик илан тарихи ҳижрийнинг 1280 йилида, 1864 милодийда таҳ- 
ти тасарруфларига олибдур. Ҳазрат Султон ва Авлиёотани 
русиялар олган хабарини Тошканд волийси Нормуҳаммад дод- 
хоҳ эшитиб, дарҳол Хўқандга одам илан мактуб юбориб, Мул­
ло Олимқулига маълум айлабдур.
Бу да^шатли хабарни эшитган Мулло Олимқули беҳад ва 
бенюдо қўшун жамлаб, бесаранжомлик илан Тошканд тарафига 
азимат айлаб, андак фурсатда Тошкандга келиб, Мингўрик 
мавзейига қўнуб хабар эпштибдурким, русиялар Авлиёота ва 
Туркистондин жўнаб Чимканд шаҳрига келмоқга қасд қила- 
дур деб. Мулло Олимқули дарҳол тезлик илан тамоми аскарла- 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling