шаҳрига келадурлар. Амирнинг йўлини тўсмоқ учун Гулминг-
бой ном саркардани қўшун илан юборибдур. Амирга Конибо-
домда рўбарў бўлуб, Гулмингбой уруш қилолмай, даҳшат тор
тиб қочибдур. Амирнинг келган хабарини эшитган қипчоқлар
хавфга тушуб маслаҳатлашибдурларким, амир Хўқандга ке
либ киргунча шул жойда тававдуф қилиб турамиз, амир кел-
гандин кейин замонни аҳволига қараб кўчармиз деб. Амир ҳам
эртаси куни кетидин жўнаб, алар кўчуб кетмаган жойга амир
қўнуб, қипчоқларни қувалай бошлаб, амири Бухоро ўзлари-
дин илгари Андижонга қошғарлик Хўжа Калонни ҳоким қилиб
юборибдурлар.
Амири Бухоро аларниг кетидин қувалаб, қипчоқлар икки тош
масофа илгари юруб, амири Бухоро қўшуни аларнинг кетидан
қувалаган бўйича Қорағулчагача бориб, қипчоқлар Қорағул-
ча ичига кириб, Қорағулча даҳанасиғача қўшун қўнубдур. Амир.
Ўзгандга бориб, Ўзгандни талон-торож қилдириб, ондин юрмоқ-
га илож бўлмабдур. Чунки Қорағулча оғзи тор ва ёлғиз оёқ йўли
бўлган важҳдин ул тарафга қўшун кирмоқга ҳеч имкон йўқ экан.
Амир Ўзгандда уч-тўрт кун туруб, ноиложлигидин қипчоқлар-
га элчи юбориб, ширин ва мулойим сўзлар илан қанча ваъда
ваъидлар қилиб, итоат қилмоқга таклиф айлаб, яна ваъда қилиб-
дурким: «Агар қипчоқлар итоат қилиб, манум ҳузурумга кел-
гундек бўлсалар, Фаргона хонзодаларидин кимни хоҳласа алар
га хон қилиб кетадурман». Қипчоқлар борган элчини эъзоз-ик-
ром илан қабул қилиб, амир номларини кўзга суртуб, шул та
рифа жавоб берибдурларки: «Ҳазрат амир шул даража баланд
қадрликлари илан биздек саҳронишин намадпўш, дуғнуш, жон-
дин тўйганларнинг кетидин овора бўлушлари ўзларининг қадр
манзилотларига муносиб эмас, аввало, сиздек улуг даражалик
Do'stlaringiz bilan baham: |