Тошкент «Янги аср авлоди»


ўртадан кўтарайлук деб маслаҳатлашуб, бир-бирлари илан


Download 26.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet92/201
Sana02.06.2024
Hajmi26.4 Kb.
#1837724
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   201
Bog'liq
Mirzo Olim Maxdum hoji. Tarixi Turkiston

ўртадан кўтарайлук деб маслаҳатлашуб, бир-бирлари илан 
маслаҳатни бир жойга қўйушиб. эртаси Хўқанд шаҳридаги 
фуқаро оламон қоракалтак бўлуб, шахар кўчаларида ғавғо 
қилиб, ташқаридин Худоёрхон қўшуни ҳам дарвозага келиб, 
шаҳарга ҳужум қилмоқ бўлгандин қипчокргар огоҳ бўлуб, хон 
қўшуни илан уруш қилмакни баҳона қилиб, шаҳардин ташҳа- 
ри қочиб чиқибдурлар. Худоёрхон ваҳтни ғанимат билиб, дар- 
ҳол ўз аскарлари илан Хўқанд ша^рига дохил бўлубдур. Ўшал 
вақтларда қипчоқларга мингбоши бўлуб турган тошкандлик 
Шодмонхўжа ҳам қипчоқлар илан биргалашиб қочиб кетиб- 
дур. Эртаси қипчоқлар Сомончи қипчоқ мавзейига қўнуб, Ро- 
шндон ва Оқер фуқаролари аларнинг йўлини тўсмоқ бўлган 
экан, алардин баъзиларини ўлдуруб, ва баъзиларини асирга 
олиб ва баъзилари қочиб қутилибдурлар. Ондин ўтуб қипчоқ 
қўшуни Палосонга қўнуб, андин учунчи куни Марғилон усти­
га борибдур.


Марғилон фуқаролари батариқи мавосо ва мадоро аларга 
тортуғ олиб чиқиб, кўруб, Марғилон ҳокими Мирзо Аҳмад 
қўшбеги озгина одами илан қочиб, Хўқандга келиб, бўлгон 
ҳодисотни хонга арз қилибдур. Қипчоқлар Марғилонни ол- 
гандин кейин янадин Хўқанд тарафига азимат айлаб, Сари- 
толга келиб тушубдур. Ўшал вақтда амири Бухоро Самарц- 
андга келиб, Худоёрхонга мадад ва ионат еткурмак бўлуб, 
Ёрбек ном саркардани бош қилиб, Ўратепа, Нов ва Қўште- 
гирмон ва Хўқанд қўшунларини буюрибдур. Бу қўшинлар 
тезлик илан келиб, Хўжанд шаҳрига дохил бўлганда амир- 
дин келган саркардаларнинг ҳаммасини ҳар қаю дарвозага 
тайинлабдур. Қипчоқлар Хўқанднинг Сари тол тарафидин 
келиб, Қурбон мерган мавзейида уруш бошлаб, Хўқанд си- 

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling