афъол ва атворим ва ^укмронлигимда ҳукумат ва салтанатга
мувофиқ иш қилмай, сизларга маломат бўладургон бўлса, сиз-
лардин умид ва илтимос шулдурким, мани ўз йулимга қўйуб,
мандин қўл тортингизлар. Ва ман хоҳлаган тарафга бошимни
олиб, азимат қилиб кетсам ва агар қипчоқ-қирғизларга тил ва
сўз бериб сизлар анга тобеъ бўлмоқ учун мани аларга ушлаб,
асир қилиб бермоқ бўлсангизлар, икки дунёда бадномлик ва
шармисорликларингиз оламга машҳур бўлса керак». Нутқ
сўзлаганда бу сўзни эшитган аъёни вилоят ва аркони давлат
^аммалари муттафиқ ул-калима айтибдурларким: «Эй хони са-
одатнишон, бу мулоҳазаларни мутлоқ хотурингизга келтурманг,
сизнинг қадамингиз қайси жойда бўлса, бизларнинг бошимиз
ўша ерда, ҳар вақт сизнинг амрингизда ҳозир ва фармонбар-
дордурмиз, хотиржамълик илан душман тарафига юруш қилинг,
^аммамиз бу хусусда ўлумни бўйнумизга олганмиз, ё ўлармиз,
ё олармиз». Ҳамма баиттифоқ қайтадин аҳд ва қасам илан хон
га байъат айлабдурлар. Бу воқеа вуқуъга келгандин кейин Ху
доёрхонга хотиржамълик ҳосил бўлуб, ул жойдин кўчуб, тезлик
илан Хўқанд тарафига равона бўлуб, Оқер мавзейига келиб
қўнуб, эртаси Янгиқишлоқга етиб тушуб, бирдан ҳамма тўплар-
га ўт берибдурлар. Хўқанд фуқаролари тўп овозини эшитиб,
мақоми ^айратга тушуб, нима сабабдин шаҳар ташқарисидин
тўп овози келадур. Магар Худоёрхон келганмукун деб жосус
юбориб, хабар олдуруб, келганлигини билибдурлар. Хон ҳам
шаҳар ичига тилчи ва жосус юбориб, Хўқанд фуқароларини
огоҳлантуруб, маълум қилибдурким, сизлар шаҳар ичидин
қоракалтак бўлуб, қипчоқларга ҳужум қилиб, дарвозани очинг-
лар. Бизлар ташқаридан ҳужум қилиб, қирғиз-қипчоқларни
Do'stlaringiz bilan baham: |