поҳлари ҳар кун шаҳардин ташқари чиқиб, алар илан уру-
шуб, икки орада кўп хунрезликлар бўлуб эди. Буларни ҳар
кун бир-бирлари илан ба^одирона уруш қилганларини Бу
хоро тарафидин келган юзия ва манғития қўшунлари кўруб,
бир-бирлари илан гуфтугў қилишиб, айтушар эканлар, агар
амири Бухоро келиб сизлар нима учун уруш қилдинглар деб
сўрасалар нима жавоб берурмиз деб маслаҳатлашиб, ҳамма
Бухоро қўшунининг саркардалари Худоёрхонга кириб арз
қилибдурким, бугун урушни бизларни номимизга тайин қил-
сангиз дебдурлар. Хон жавоб берибдурким, сизлар шаҳар
ичида бизга ме^мон ва ионатчи қаторида бўлуб турганларин-
гиз бизга зўр ёрдамдур деб. Ҳарчанд хон аларни манъ цилса
ҳам, бизлар урушмай турсак амир бизлардин малоли хотир
бўлсалар керак, деб хондин ижозат олиб, манғития ва юзия
аскарлари шаҳардин чиқиб, қипчоқлар рўбарўсида саф бой
лаб, урушга тайёр ва омода бўлуб турубдурлар. Ул тараф
дин қипчоқлар ҳам саф тортишуб уруш бошлабдур. Бухоро
қўшунининг орқасида алар урушга машғул бўлуб турганда
ёрдам ва кўмак учун Хўқанд қўшуни ҳозиру нозир бўлуб ту-
рубдур, мободо қипчоқлар манғитларга ғалаба қилса, ионат
еткурармиз деб. Шул вақтда қипчоқлар бирдан манғит гу-
руҳларига ҳамла қилиб, қаттиқ уруш ва хунрезлик бўлуб,
жамоаи манғитиялар қипчоқларнинг қаттиғ ҳамласига тобу
тоқат қилолмай, қочмоққа ихтиёр қилмоқ бўлганда, Хўқанд
қўшуни бирдан қипчоқларга ҳамла айлаб, буларнинг тўпла-
рининг оташига ва қаттиғ ҳамласига қипчоқлар дош берол-
май, икки соат урушгандин кейин, қипчофгарни то қўшхона-
лариғача қувлаб бориб қайтибдур.
Қипчоқларга хабар етибдурким, амири Бухоро Хўқанд
Do'stlaringiz bilan baham: |