халқ тарафидин торож қилиниб, ўзи авбошлардин қочиб, Миён-
кол тарафига кетди. Ўткур Сўфининг бу саъй-ижтиҳоди учун они
қўшбегишк
мансабида барқарор қилиб, ўғли Ҳакимбгшни во
лийи Қарши қилди. Фазл ва Маҳмуд&шлар ва волийи Кармина
Куёвхўжа иттифоқлашиб, амирга осий бўлуб, Панжшанба ва
Каттақўрган ном шаҳарни забт қилдилар. Шаҳрисабз ҳукмдори
Ниёзалибек ҳам уларга мувофақат қилди. Амир Ҳайдар улар
нинг устига қўшун тортиб борғонда, Куёвхўжа Шаҳрисабзга ва
Махмуд
бий
Хўқандга қочиб кетдилар.
Фазпбий
авлод ва таво-
биотлари ила дастгир ва мақтул бўлдилар. Ондин кейин Самар
канд волийси Ҳусайнбммнинг Шаҳрисабз ва Хўканд бирла итти-
фоқ бўлушган хабари шойиъ бўлуб, они ушланиб, Бухорога кел-
турулуб, иттифоқ бўлганига инкор ва қасам қилса ҳам, бир неча
нафар хизматкорлари мақтул бўлуб, ўзига тараҳҳум юзасидин
гўшанишин айлаб, кунлик вазифа муқаррар қилиб, ўрнига Дав
лат
қўшбегияи
волийи Самарканд қилди. 1219/1804-нчи санада
амир Ҳайдар Ўратепага қўшун қилиб борди. Ўратепа волийси
инод қилмай ^адя ва тортуғ ила истиқбол қилган эди. Бо вужуд
тазвир ила бир одамни хувдор қилиб, сохта баҳона ила қатл қилиб,
шаҳарни забт айлаб, Қобилбек ибн Ўткир сўфини анда волий
қилди. Халқ бу иш учун кўп ранжидахотир бўлдилар. Шу йили
МирАловуддинномбирзотни Московгаэлчи қилиб юборилди.
1221/1806-нчи сана Хоразм хони Элтузархон Бухоро атрофини
талон-торож айлаб, эллик минг қўй ва бир неча минг туя олиб
кетди. Яна бир неча маротаба келиб, Бухоро атрофини ғорат
қилди. Бу сабабдин Бухорода шўришу паришонлик пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |