Олия демак ила маъруф Мадраса жуворида бир ҳужрада дафн
қилинди. Волидаси Шамсмоҳ бинт Абулфайзхон эди. Ра-
ҳимхондин қолғандин кейин Шоҳмуродбим олган эди. Би
нобарин, ҳукуматининг аввалги вақтида истеъмол қилган
муҳри бу тариқа эди.:
Наели Чингиз, Оли пайғамбар, азизи Мисржоҳ,
Вориси тахт ғози Мир Ҳайдар подшоҳ.
[Чингиз наели, пайгамбар хонадонидан ва Мисрнинг
шавкатли азизи,
Тахт вориси, ғозий Мир Ҳайдар подшоҳ].
Иккинчи муҳрида:
Зи баъди Абулфайз хони ша^ид,
Шаҳу тахти шоҳи ба Ҳайдар расид.
[Ша^ид булган Абулфайзхондин кейин
Шоҳлик тахти Ҳайдарга тегди],
байтлари ила мусажжаъ эди. Бунга бино қилиб, даъвийи
саййидот ва авлоди чингизият ила Абулғозихон хутба ва сик-
касини қатъ қилиб, ўз номига қилди. Аҳёнан баъзи жумъада-
ги хутбада имом бўлганда «Аллоҳума арҳам ал-амир ал-ка-
бир ал-мар^ум» деб оталарини дуо қилар эрди. Эшон халифа
Ниёзқулининг жанозасига ҳозир бўлуб, хусусан мазкур зот-
нинг қойим мақом сажжодалари булган халифа Бозорнинг
вафотида жанозасига ҳозир бўлуб, қабр бошига бориб, су-
раи «Таборак» ўқуди. Унинг асрида Хўқандда Умархон ҳук-
мрон бўлуб, кўп фозил ва шуароларни йиғиб, мажмуъ аш шу-
аро(дин) мажлис ташкил этган эди. Умархон шуароларидин
Мирзо Жунайд Умархон номидин ушбу мисрани машқ қил-
ган экан:
Сазад ки мири Бухоро мутей ман гардад,
Умар ба амри хилофат муқаддам аз Ҳайдар.
[Бухоро амири менга итоат қилса арзийди,
Негаки Умар халифалик ишида Ҳайдар
(Ҳазрати Али) дан олдиндур.
Бу байт амир Ҳайдарга масмуъ бўлуб, бир неча вақтдин ке
Do'stlaringiz bilan baham: |