етолмади. Охирги сафарида Ўратепа устига борганда Мусул-
монҳуп
чўлоқ тўрт кишини амирга элчи қилиб, яна аларга икки
кишини қўшуб, қўлларига бошқа-бошқа мактублар бериб,
амир сўраган вақтда мактубларни берарсиз, деди. Аммо тўрт
элчига амр қилибдурким, амир Насруллоҳга бориб етганда арз
қилурсиз, бизлар элчи тўрт кишимиз, аммо йўлда бизга икки
киши ҳамроҳ бўлди, уларнинг ким эканлиги бизга маълум эмас
деб, амир Насруллоҳга борганда арзи хол қилиб, тафтиш
қилинганда мактублар бири Шаҳрисабз волийсиға, бошқа бир
неча мактуб амирнинг ёнидаги бир неча улуғ даражадаги сар
кардалар номига «аҳду иттифоқимиз бўйича биз хориждин
Баҳодирхон аскарига ҳужум қилмоқчимиз, сизлар хам дохил-
дин аҳдингизга вафо қилурсизлар» деган мазмунда экан. Амир
бу хатни ўқуб, дафъатан ул икки кишини қатл қилиб, хавфга
тушуб, отланиб, Бухорога қараб қайтди. Мундин кейин Фар
гона қайғуси қолиб, Самарканд ва анинг атрофини му^офаза
қилмак фикрига тушди. Мусулмонқул бу макру ҳийла илан
муродига етиб, Фарғонани батамом Шералихон номидин забт
ва рабт қила бошлади.
Шул вақтларда амир Насруллоҳнинг соқолига оқ пайдо
бўлуб, Хўқанд қартайтурди деган сўзини халқ сўзлар эдилар.
Бу миёнада Урганж хони Оллоҳқулихон ибн Муҳаммадраҳим-
хон келиб, Бухоро тавобиотидин ғорат ва торож қилиб, кўп
асирлар ва моллар олиб кетди. Иккинчи йил амир Насруллоҳ-
хон Чоржуй шаҳридин ўтуб, Оллоҳқулихон устига бориб, Фа-
танга ном мавзени забт қилиб, аммо муҳорабада асир тушган-
ларни қатл қилмай, балки, би-л-акс уларга инъому эҳсон қил-
ди. Бу во^еа илан урганжликларга хавфу ҳарос тушди. Ҳазо-
Do'stlaringiz bilan baham: |