Тошлоқ туман ахборот-кутубхона
маркази директори: Б.Патталова
“Масъул этиб
бириктириш тўғрисида”
Тошлоқ туман ахборот-кутубхона марказида Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати ишини ташкил этиш мақсадида,
Б У Ю Р А М А Н;
Тошлоқ туман ахборот-кутубхона марказида Ахборот-кутубхона фаолиятига оид ҳужжатларни, миллий ва хорижий тиллардаги китоблар, газеталар, журналларни рақамлаштириш, марказнинг маълумотлар базасида сақлаш ишларини режада белгиланган тартибда олиб бориш, электрон кўринишдаги ресурсларга дастурий таъминот ёрдамида ишлов бериш, фойдаланувчиларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб соҳавий хизмат кўрсатишга Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати хизмат рахбари Омонова Шахзодахон Муротовна масъул этиб бириктирилсин.
Сервер ва тармоқ инфратузилмасини марказлашган бошқарув тизими орқали бошқариб, назоратини олиб бориш, юзага келиши мумкин бўлган техник нозосликларни олдини олиш, электрон дастурий таъминот ҳамда ахборот тизимини фаолиятини доимий мониторингини юритиш, натижалари бўйича марказ раҳбарига таҳлилий маълумотлар киритиш, юқори ташкилотларга керакли маълумотларни ўз вақтида топширилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ушбу буйруқни бажарилишини назорат қилиб боришни ўз зиммамда қолдираман.
Тошлоқ туман ахборот-кутубхона
маркази директори: Б.Патталова
“Масъул этиб
бириктириш тўғрисида”
Тошлоқ туман ахборот-кутубхона марказида Абонементлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими ишини ташкил этиш мақсадида,
Б У Ю Р А М А Н;
Тошлоқ туман ахборот-кутубхона марказида фойдаланувчиларга юқори даражада ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, талабларни тезкор бажаришни таъминлаш ва такомиллаштириш, фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва сўровларини ўрганиш бўйича илмий методик ишларда семинарлар тайёрлаш, ўтказиш хамда ўқув зали очиқ фондида жойлашан китобларга бўлган талабни ўрганиш бўйича Абонементлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими хизмат рахбари Хонпўлатова Улфатхон Тоштоновна масъул этиб бириктирилсин.
Фойдаланувчиларга юқори даражада ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, талабларни тезкор бажаришни таъминлаш, жойларда кўчма кутубхоналар ташкил этиш ва йиллик режада белгиланган тадбирларни ўтказиш хамда маълумотларни юқори ташкилотлар (туман хокимлиги маънавият бўлими, вилоят АКМ)га белгиланган жадвал ва тадбирда олинган фотолавҳалар асосида хафталик ва ойлик маълумотларни ўз вақтида топширилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ушбу буйруқни бажарилишини назорат қилиб боришни ўз зиммамда қолдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |