Toshloq tumanidagi 2-umumiy o’rta ta’lim maktabida Bilimlar kuni munosabati bilan nishonlangan tadbir
Download 116.42 Kb.
|
1-oktabr 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Менинг мактабимда жиноятчилик бўлмаслиги керак”
- Ёшлар етакчиси: М. Турдиалиева Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошлок туман 36 у́рта таълим мактабидаги бошланғич ташкилоти томонидан
Ёшлар етакчиси: М. Турдиалиева
Тошлок туман Халқ таълими бўлимига қарашли 36 у́рта таълим мактабида февраль ойида ўтказилган профилактика тадбирлари ҳақида М АЪ Л У М О Т Мактабда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида “Менинг мактабимда жиноятчилик бўлмаслиги керак” шиори остида профилактика тадбирлари доимий равишда олиб борилмоқда. Жумладан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни профилактика куни деб эълон қилиниб, бу кунда ўқувчилар билан турли мавзуларда суҳбат ва учрашувлар ташкил этилмоқда. 8 февраль куни мактаб директори, маҳалла раиси ҳамда ёшлар етакчиси иштирокида мактабда давомат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида дарс қолдирган ўқувчилар аниқланиб, уларнинг уйларига борилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. 15 февраль куни маҳалла участка нозири иштирокида тиғ тадбири ва давра суҳбати олиб борилди. Ушбу суҳбат мобайнида ўқувчиларга интернетнинг зарарли томонлари, китоб ўқишнинг маънавиятга ва инсон руҳиятига ижобий таъсири, бўш вақтдан унумли фойдаланиш каби мавзуларда тушунчалар берилди. Шу жумладан, ҳар куни ўқувчилар давомати қаттиқ назоратга олиниб, уларнинг бесабаб дарс қолдирмасликлари таъминланмоқда. Доимий равишда тиғ тадбирлари ўтказилмоқда. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри тақсимлаш мақсадида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, мактабнинг барча ўқувчилари ўз қизиқишларига кўра тўгарак ва клубларга жалб қилинган. Ёшлар етакчиси: М. Турдиалиева Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошлок туман 36 у́рта таълим мактабидаги бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилган “Энг намунали синф сардорлар кенгаши” танлови ҳақида М АЪ Л У М О Т Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ташаббусларини қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Энг намунали сардорлар кенгаши” танлови республикамизнинг барча ҳудудларида кенг ўтказилмоқда. Жумладан, Тошлок туман 36 у́рта таълим мактабида ҳам ушбу танловнинг мактаб босқичи ўтказилди. “Энг намунали синф сардорлар кенгаши” танловида 1-7 синф “Камалак” сардорлар кенгаши ва 8-11 синфларнинг Иттифоқ сардорлар кенгаши ўзларининг синфлари номидан қатнашдилар. Танлов 3 та шарт бўйича амалга оширилди. 1 шартда сардорлар ўзларини таништириб, йўналишлари бўйича бажарадиган ишлари, вазифалари ҳақида сўзлаб бердилар. Шарт 10 баллик тизимда баҳоланди. 2 шартда сардорлар ўзларининг янги лойиҳалари билан иштирок этдилар. Синф сардорлари ўз лойиҳаларини бадиий чиқишлар, кўргазмали қуроллар билан ҳимоя қилдилар. Ушбу шарт 30 баллик тизимда баҳоланди. Унда лойиҳаларнинг мукаммаллиги, ёшлар ўртасидаги долзарб муаммолар ечимини топишга қаратилганлигига алоҳида эътибор берилди. 3 шарт: савол жавоб шарти. Бу шартда ҳар бир жамоага 10 тадан савол берилди. Ҳар бир тўғри жавоб 1 баллдан баҳоланди. Танлов натижаларига кўра, “Камалак” йўналишида 6 “А” синф сардорлари энг намунали сардорлар кенгаши деб топилган бўлса, 9 синф сардорлари Иттифоқ йўналиши бўйича барча синфлардан устун эканликларини исботлаб бердилар. Ғолиблар ёшлар иттифоқининг мактабдаги бошланғич ташкилоти томонидан диплом билан тақдирланиб, минтақа босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Download 116.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling