Toshloq tumanidagi 2-umumiy o’rta ta’lim maktabida Bilimlar kuni munosabati bilan nishonlangan tadbir
Download 116.42 Kb.
|
1-oktabr 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғилиш раиси: З. Раҳмонова. БТ етакчиси: М. Турдиалиева.
Йигилиш карор килади:
1. Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги маъруза маълумот ижро учун қабул қилинсин. 2.Вояга етмаганлар ўртасида диний экстремизм, ақидапаррастлик холатлари юзасидан тушунтириш ишлари жонлантирилсин. 3.Мактабда укувчилар давомати катъий назорат остига олинсин. 4.Ўкувчилар буш вактларини мазмунли утказиш учун мактабда фан тўгараклари, мактабдан ташқари тўгараклар ташкил этилсин ва улар фаолияти кучайтирилсин. 5.Ушбу карорни бажарилиши назорати мактабнинг маънавий-маърифий ишлар буйича директор ўринбосари А.Ғофуров зиммасига юклатилсин. Йиғилиш раиси: З. Раҳмонова. БТ етакчиси: М. Турдиалиева. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошлоқ туман 36 ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилот кенгаш йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И Тошлоқ т. 01.03.2019 Йиғилиш раиси: бошланғич ташкилот етакчиси Турдиалиева М. Қатнашдилар: 19 нафар кенаш аъзолари К У Н Т А Р Т И Б И Д А: Февраль ойида қилинган ишлар ҳисоботини тинглаш. Март ойи иш режасини кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш. Тузилган иш режа бўйича маъсул йўналиш сардорларини аниқлаш. Йиғилишни ёшлар етакчиси М.Турдиалиева. олиб борди. У биринчи масала юзасидан сўз олиб, бир ой давомида бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган лойиҳа ва тадбирлар ҳақида ўз фикрини билдирди. Шундан сўнг барча йўналиш сардорларининг февраль ойида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Иккинчи масала юзасидан ёшлар етакчиси март ойи учун ўз иш режасини тақдим этди ва кенгаш аъзоларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Иш режа бир овоздан маъқулланди. Бажариладиган ишлар мазмунига кўра маъсул йўналиш сардорлари аниқланди. Йиғилиш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Февраль ойи иш режаси тўлиқ бажарилган, йўналиш сардорларининг иши қониқарли деб ҳисоблансин. Март ойи учун келтирилган таклифлар киритилиб иш режа тайёрлансин. Иш режада бажариладиган ишлар мазмунига кўра маъсул йўналиш сардорларига юклатилсин. Юқоридаги ишлар бажарилиши назоратини ўз зиммамда қолдираман. Ёшлар етакчиси: М.Турдиалиева Тошлоқ туман Халқ таълими бўлимига қарашли 36 ўрта таълим мактабида Зулфияхоним таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбир ҳақида М АЪ Л У М О Т 01.03.2019 Қипчоқариқ МФЙ Мактабда дилбар шоира Зулфияхоним таваллудининг 103 йиллиги муносабати билан “Зулфияхоним издошлари” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирни мактаб ёшлар етакчиси М.Турдиалиева олиб борди. У тадбир аввалида буюк шоира Зулфиянинг ўзбек шеърияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритиб, унинг шеърларида вафо,садоқат, меҳр муҳаббат тушунчалари нақадар улуғланишини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг ўқувчилари тадбирга тайёрлаган чиқишлари, Зулфияхоним ижодидан ёд олган шеърларини ҳавола этдилар. Зулфияхоним ҳаётига бағишлаб тайёрланган саҳна кўриниши йиғилганларга жуда манзур бўлди. Тадбирнинг иккинчи қисмида “Зулфияхоним издошлари” номли танлов ўтказилди. Унда мактабдаги истеъдодли қизлар иштирок этиб, шеърият, қўшиқ айтиш ва рақс, тасвирий санъат шартлари бўйича ўз иқтидорлирини намойиш этишди. Танловнинг шеърият йўналишида 6-синф ўқувчиси Каримова Рухшона, рақс йўналишида 10 синф ўқувчиси Орипова Халимаой, қўшиқ ижро этишда 8-синф ўқувчиси Рахмоналиева Мафтуна, тасвирий санъат йўналишида 9- синф ўқувчиси Орипов Шохжахон ғолибликни қўлга киритдилар. Тадбир якунида энг фаол синфлар, расмлар танлов ғолиблари мактаб маъмурияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мактабдаги бошланғич ташкилоти томонидан маҳсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ёшлар етакчиси: М.Турдиалиева Тошлоқ туман Халқ таълими бўлимига қарашли 36-ўртатаълим мактабида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар ҳақида М АЪ Л У М О Т 07.03.2019 Қипчоқариқ МФЙ Мактабдаги устозлар, ўқувчи йигитлар ташаббуси билан “Азиз ва муқаддассан, мўтабар аёл” байрам тадбири ташкил этилди. Кун аввалида аёл устоз ва ходималар, ўқувчи қизларни мактаб остонасида кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир байрам сабабчисига гул ва тарикнома топширилиб, мусиқа садолари остида байрам тадбирига таклиф қилинди. Барча жам бўлганидан сўнг тадбирнинг асосий қисмига навбат берилди. Байрам дастурини мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Аю Ғофуров, психолог А.Холматов, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси У.Исроилов, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси А.Ўктамовлар олиб бордилар. Тадбирдаги аёлни мадҳ этувчи куй қўшиқлар, шеърлар, бадиий чиқишлар барчага манзур бўлди. Тадбир сўнггида мактабнинг фаол устоз ва ўқувчилари мактаб маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Куннинг иккинчи қисмида “Баҳор маликаси” беллашуви бўлиб ўтди. Унда 7,8,9,10 синф қизлари 5 та шарт: таништирув, салат тайёрлаш, миллий рақс, савол жавоб, кутилмаган шарт бўйича беллашишди. Танловни ёшлар етакчиси Н.Убайдуллаева олиб борди. Ҳар бир шарт ҳакамлар хайъати томонидан 5 баллик тизимда баҳолаб борилди. Танлов якунига кўра, 8-синф ўқвчиси Аллонова Мадинабону биринчи, 9синф ўқувчиси Ўрмонова У иккинчи ўринни эгалладилар. 10 синф ўқувчиси Орипова Х. биринчи ўринни эгаллаб, “Баҳор маликаси 2019” деб топилди. Танловнин мутлақ ғолибаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг мактабдаги бошланғич ташкилоти томонидан баҳорий гулчамбар, “Баҳор маликаси 2019” маҳсус сертификати билан тақдирланди. Танловнинг қолган ўрин соҳибаларига ҳам маҳсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ёшлар етакчиси: М.Турдиалиева Тошлоқ туман Халқ таълими бўлимига қарашли 36-ўрта таълим мактабида март ойида ўтказилган профилактика тадбирлари ҳақида М АЪ Л У М О Т 30.03.2019 Қипчоқариқ МФЙ Мактабда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида “Менинг мактабимда жиноятчилик бўлмаслиги керак” шиори остида профилактика тадбирлари доимий равишда олиб борилмоқда. Жумладан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни профилактика куни деб эълон қилиниб, бу кунда ўқувчилар билан турли мавзуларда суҳбат ва учрашувлар ташкил этилмоқда. 14,27 март кунлари мактаб директори, маҳалла раиси ҳамда ёшлар етакчиси иштирокида мактабда давомат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида дарс қолдирган ўқувчилар аниқланиб, уларнинг уйларига борилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. 16 март куни маҳалла участка нозири иштирокида тиғ тадбири ва давра суҳбати олиб борилди. Ушбу суҳбат мобайнида ўқувчиларга интернетнинг зарарли томонлари, китоб ўқишнинг маънавиятга ва инсон руҳиятига ижобий таъсири, бўш вақтдан уннумли фойдаланиш каби мавзуларда тушунчалар берилди. 21-28 март кунлари маҳалла имом хатиби __________________ мактабга келиб ўқувчилар билан вақтни қадрлаш, Ватанни севиш, келажак учун бугундан интилиш кераклиги ҳақида ўвчилар билан суҳбат олиб борди. Шу жумладан, ҳар куни ўқувчилар давомати қаттиқ назоратга олиниб, уларнинг бесабаб дарс қолдирмасликлари таъминланмоқда. Доимий равишда тиғ тадбирлари ўтказилмоқда. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри тақсимлаш мақсадида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, мактабнинг барча ўқувчилари ўз қизиқишларига кўра тўгарак ва клубларга жалб қилинган. Ёшлар етакчиси: М. Турдиалиева. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошлоқ туман 36-ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилган “Ёшлар иттифоқида илк баҳор” лойиҳаси ҳақида М АЪ Л У М О Т 16.03.2019 Қипчоқариқ МФЙ Мактаб ёшлар етакчиси М. Турдиалиева ташаббуси билан муассасада “Ёшлар иттифоқида илк баҳор” лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа 12 мартдан 16 мартга қадар давом этди. Лойиҳа доирасида “Энг баҳорий безатилган синф хонаси”, “Энг яхши баҳорий деворий газета”, маҳаллада “Энг обод уй” каби танловлар ўтказилди. “Энг баҳорий безатилган синф хонаси” танлови ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. 3 кун ичида барча синф хоналар ўқувчилар қўл меҳнати билан қилинган баҳорий гуллар, қалдирғочлар, капалаклар билан безалди. Энг муҳими ўқувчилар бўш вақтларида ўйин билан эмас безаклар ясаш, хона безатиш билан машғул бўлдилар. Танловда 10 синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритдилар. “Энг яхши баҳорий деворий газета” танлови ҳам ўқувчилар иқтидорини яна бир бор намойиш этди. Улар ўз газеталарида баҳорни, миллий қадриятларимизни, урф одатларимизни акс эттирган суратлар чизишди. Мавзуга доир шеър ва табриклар билан уни янада бойитишди. Ушбу танловда 9 синф ўқувчиси Ш. Орипов тайёрлаган деворий газета биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Мактабнинг барча сардорлари мактаб ҳудудида, қабристонда, кўча ва гузарда оммавий ҳашар ўтказдилар. Сўнгра кекса ёлғиз яшовчи кишилар хонадонларида бўлишиб уларга уй юмушларида кўмак бердилар. Ҳар бир сардор ўз хонадонида ҳам ободонлаштириш ишларини олиб борди. Меҳнат маҳсус комиссия томонидан ижобий баҳоланиб, “Энг обод уй танлови”нинг ғолиби деб барча сардорлар топилди ва уларнинг ота оналарига ёшлар иттифоқининг мактабдаги бошланғич ташкилоти томонидан ташаккурномалар юборилди. Ташкил этилган танлов маҳалла аҳли ва ота оналарнинг эътирофига сазовор бўлди. Кексалар барча сардорларни дуо қилиб, ишларига омад тиладилар. Ёшлар етакчиси: М. Турдиалиева. Download 116.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling