Toshloq tumanidagi 2-umumiy o’rta ta’lim maktabida Bilimlar kuni munosabati bilan nishonlangan tadbir


Download 116.42 Kb.
bet4/32
Sana06.01.2023
Hajmi116.42 Kb.
#1080815
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
1-oktabr 2021

Йиғилиш раиси: I. Karimov:
Котиби: Н. Юнусова.

Тошлоқ туман Халқ таълими бўлими тасаруфидаги2-ўрта таълим мактабида 2019 йил 29 сентябрь куни ўтказилган“Оммавий маданият – келажакка таҳдид”мавзусидаги давра суҳбати ҳақида




М АЪ Л У М О Т Н О М А
2019 йил 29 сентябрь куни ўтказилган “Оммавий маданият – келажакка таҳдид”мавзусидаги давра суҳбатида35 нафар 8,9,10 синф ўқувчилари, 4 нафар синф раҳбарлари, ёшлар етакчиси, МФЙ раиси, маҳалла имом хатиби, маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Давра суҳбатида оммавий маданият турлари, оммавий маданиятнинг салбий оқибатлари ва унинг таъсирига тушиб қолмаслик ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди.
Йиғилишни мактаб директори З Рахмонова очиб берди.
Сўнгра сўзга маҳалла имом хатиби чиқиб, ўқувчиларнинг, ёшларнинг юриш туриши, кийиниш маданияти, одоб ахлоқи, муомаласи тўғрисида хадислардан, хикматлардан мисоллар келтирди.
Шундан сўнг ёшлар етакчиси Ж. Солиевнинг “Оммавий маданият – келажакка таҳдид” мавзусидаги маърузаси тингланди. Унда юртимизга кириб келаётган турли ёт ғоялар, уларнинг жамиятга, ёшлар онгига етказаётган зарари ва салбий оқибатлари тўғрисида сўз юритилди.
МФЙ раиси сўзга чиқиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди. Давра суҳбати маҳалла фаолларининг оммавий маданият таъсиридан ҳоли бўлиш, унинг салбий оқибатлари қурбонига айланмаслик, жамиятга зиён етказмаслик тўғрисидаги фикр мулоҳазалари билан давом этди.
Суҳбат давомида ўқувчиларнинг ҳам бу борадаги қарашлари, тушунча ва хулосалари тингланди. 8-синф ўқувчиси Еркинова М, 9 синф ўқувчиси Султонов Ж, 10 синф ўқувчиси Нурматов Санжарлар сўзга чиқиб, ушбу давра суҳбатидан чиқарган хулосалари ва таклифларини айтиб ўтдилар.
МФЙ раиси, маҳалла имом хатиби, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ўтказилган суҳбатда ўқувчилар оммавий маданият, унинг кўринишлари, жамият ва давлат тараққиётига зарарли таъсирлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Давра суҳбати қизғин савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Мактаб директори: I. Karimov:.


ММИБДЎ: А. Ғофуров.
Ёшлар етакчиси: М. Турдиалиева.

Тошлоқ туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги2-ўрта таълим мактабида 2019 йил 19-20 сентябрь кунлари ўтказилган“Онажоним табиат” мавзусига бағишланган “Мехржон сайли” танлови ҳақида


М АЪ Л У М О Т Н О М А


Ўқувчи ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантириш, уларда табиатга, атроф муҳитга бўлган меҳрни кучайтириш мақсадида 2019 йил 20-сентябрь кунлари“Онажоним табиат”танловлари ўтказилди.
20 сентябрь куни “Онажоним табиат” мавзусига бағишланган “Мехржон сайли“ 1-11 синфлар ўртасида кузги мевалар танлови бўлиб ўтди.Танлов ўқувчиларнин катта қизиқишига сабаб бўлди. Ўқувчиларга табиат бизга етказиб бераётган нематларни кўришиб, табиатни асрашда ўқувчилар қандай ҳисса қўшишлари мумкинлигини англаб табиатни асрашлари кераклиги англатилди. Танлов натижасига кўра 11-синф ўқувчилари 1, 4-синф ўқувчилари 2, 3-синф ўқувчилари 3 ўринларни эгаллашди.
Ҳудди шу мақсадда 20 сентябрь куни юқори синф ўқувчилари ўртасида “Табиатни асраш – бурчимиз!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Иншода ўқувчилар ўзларининг экологик саводхонликларини, табиат ва инсонлар ўртасидаги боғлиқликни, табиатга қандай муносабатда бўлиш кераклигини ифодалашлари талаб қилинди. Иншоларни она тила ва адабиёт ва ўқитувчилари З.Рахмонова ва А. Ўктамовлар баҳоладилар. Ижодий ишларни баҳолашда иншоларнинг мазмуни, хатолар йўқлигига алоҳида эътибор қаратилди. Танловда 9-синф ўқувчиси Аллонова М 1, 10 синф ўқувчиси Орипов Шохжахон2, 11 синф ўқувчиси Мухаммаджонов Боходир 3 ўринларни эгалладилар. Ғолиблар 36-ўрта таълим мактаб Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан тақдирландилар.
Мактаб директори: I. Karimov:.

ММИБДЎ: А. Ғофуров.


Ёшлар етакчиси: М. Турдиалиева.





Download 116.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling