Товар-моддий захиралар тушунчаси ва ҳисобга олишнинг вазифалари. Тмзни қабул қилишни ҳужжатлаштириш. Материалларни чиқиб кетиши хисоби


ТМЗни қабул қилишни ҳужжатлаштириш


Download 39.77 Kb.
bet2/7
Sana28.10.2023
Hajmi39.77 Kb.
#1728586
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-mavzu

2. ТМЗни қабул қилишни ҳужжатлаштириш
Корхона материалларни етказиб бериш , уларни корхонагача келтириш шартлари, ўзининг ташкилий тузилиши, бўлинмалари ( бўлимлар, омборлар) нинг ва мансабдор шахсларининг функционал мажбуриятларидан келиб чиққан холда келиб тушаётган материалларга тегишли хисоб хужжатларини қабул қилиш, рўйхатга олиш,текшириш, акцепт қилиш ва уларни айланиш тартибини белгилайди.
Материаллар келиб тушишида умумий харакат қоидалари қуйидагилардан иборат:

  1. Хужжатларни келиб тушаётган юкларни хисобга олиш журналида рўйхатга олиш;

  2. Ушбу хужжатлардаги маьлумотларни етказиб берилган материалларнинг турлари,

бахоси ва миқдори, етказиб бериш усули, муддатлари ва бошқа шартлари бўйича
шартнома шартларига мос келишлигини текшириш;

  1. Хисоб хужжатларидаги хисоб-китобларни тўғрилигини текшириш;

  2. Тўлиқ ёки қисман акцепт, ёки акцепт қилишдан асосли воз кечиш;

  3. Шартнома шартлари бузилган тақдирда томонлар масьулиятининг хақиқий кўламини аниқлаш;

  4. Корхонада ўрнатилган хужжатлар айланиши қоидаларида белгиланган муддатларда хужжатларни корхонанинг бўлинмалари ( бухгалтерия, молия бўлими ва вхклар)га топшириш;

  5. Материалларни қабул қилиб олиш

Мол етказиб берувчи (юкни жўнатувчи)дан олди-сотти, мол етказиб бериш ва бошқа асосларга кўра материалларни олиш билан бирга уларга хамрох бўлган хужжатлар: тўлов талабномалари, счет-фактуралар, юк хатилар, тафсилотли рўйхатлар , сифат гувохномалари ва бошқаларни хам талаб қилиб олишлари лозим.


Хужжатда акс эттирилган маьлумотлар билан хақиқатдаги миқдори ва сифати ўртасида фарқ аникланмаган тақдирда келиб тушган материаллар ва идишларни тегишли омборларга кирим ордерлари воситасида қабул қилиб олинади.
Бир мол етказиб берувчидан катта миқдорда бир турдаги материалларни кун давомида келиб тушиши мавжуд бўлган корхоналарда бир якунига кўра битта кирим ордери тузилиши мумкин.
Бу холатда кун давомида қабул қилинаётган материалларнинг хар бир партияси кирим ордерининг орқасига ёзиб борилади.
Юк автотранспорт воситасида келтирилганда материалларни қабул қилиш юк ташувчи томонидан тақдим қилинувчи товар-транспорт юк хатии орқали амалга оширилади.
Материалларни қабул қилиш жараёнида мол етказиб берувчининг хужжатида кўрсатилган ассортимент, миқдор ва сифат бўйича фарқ аниқланган, хамда келтирилган материалларнинг сифати белгиланган талабларга жавоб бермаган холатда ( ёзилиш, чизилганлик, бузилиш, синиш, суюқ материалларни оқиши вхк) материаллар кирими махсус комиссия томонидан материалларни қабул қилиш далолатномасини расмийлаштирилган холда қабул қилиб олинади.
Комиссия таркибига албатта корхонанинг моддий жавобгар шахслари ва мол етказиб берувчи ёки манфаатдор бўлмаган ташкилотнинг вакили қатнашиши лозим. Қабул қилиш далолатномаси мол етказиб берувчи ва (ёки) транспорт ташкилотига шикоят ва даьво билдириш учун асос бўлиб хисобланади.
Баьзида ишлаб чиқариш эхтиёжларидан келиб чиққан холда материаллар омборга қабул қилинмасдан тўғридан-тўғри корхона бўлинмаларига йўналтирилишлари мумкин. Бундай материаллар бухгалтерия хисобида омборга қабул қилинган ва корхона бўлинмаларига бериб юборилган материаллар сифатида акс эттирилади.
Бу холатда омборнинг кирим ва чиқим хужжатларида ва бўлинманинг кирим хужжатларида ушбу материаллар мол етказиб берувчидан олинганлиги ва омборга қабул қилинмасдан тўғридан-тўғри корхона бўлинмасига (транзит тарзида) берилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Транзит тарзида корхона бўлинмаларига келтирилиши мумкин бўлган материаллар рўйхати корхона бўйича расмийлаштирилган ижро хужжатида кўрсатилган бўлади.
Корхонага масьул сақлов учун қабул қилинган материаллар омбор мудири томонидан махсус китобга қайд қилинади ва бошқа материаллардан алохида сақланади хамда улар харажатга чиқарилмайди.Бундан ташқарии корхона масьул сақловга қабул қилинган материалларни шу номдаги балансдан ташқари Масьул сақловга қабул қилинган материаллар счетида хисобга олиб бориши лозим.
Моддий жавобгар шахслар томонидан сотиб олинган материаллар омборга умумбелгиланган тартибда уларни тасдиқловчи хужжатлар асосида қабул қилинади. Бундай хужжатлар бўлиб савдо шахобчаларининг счетлари ва чеклари, бошқа ташкилотдан нақд пулга сотиб олинганда кирим касса ордерининг квитанцияси, бозордан ёки ахолидан сотиб олинганда сотиб олинганлик тўғрисида далолатнома ёки маьлумотнома.
Корхона бўлинмалари томонидан омборга топширилаётган материаллар қуйидаги холатларда материалларни ички харакати бўйича юк хати билан расмийлаштирилади:
- корхона бўлинмалари томондан тайёрланган махсулот ички эхтиёжлар ёки қайта ишловни
давом эттириш учун ишлатилиши кўзда тутилса;
- махсулот ишлаб чиқариш ( хизмат кўрсатиш, иш бажариш ) жараёнида юзага келган чиқиндилар ва яроқсиз махсулотни топширилганда;
- асосий воситаларни тугатиш (қисмларга ажратиш);
- шу каби бошқа холатларда
Материалларни корхонанинг бир бўлинмасидан иккинчисига берилиши хам материалларни ички харакати бўйича юк хати билан расмийлаштирилади.

Download 39.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling