Товар-моддий захиралар тушунчаси ва ҳисобга олишнинг вазифалари. Тмзни қабул қилишни ҳужжатлаштириш. Материалларни чиқиб кетиши хисоби


Материаллар келиб тушишини бухгалтерия счетларида акс эттириш


Download 39.77 Kb.
bet3/7
Sana28.10.2023
Hajmi39.77 Kb.
#1728586
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-mavzu

Материаллар келиб тушишини бухгалтерия счетларида акс эттириш
Корхонага тегишли бўлган хом-ашё, материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, конструкциялар, деталлар, идишбоб материаллар, инвентарлар, хўжалик жиҳозлари ва ш.к. қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
"Хом-ашё ва материаллар";
"Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар";
"Ёқилғилар";
"Эҳтиёт қисмлар";
"Қурилиш материаллари";
"Идиш ва идишбоб материаллар";
"Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар";
"Инвентар ва хўжалик жиҳозлари";
"Бошқа материаллар".
Материалларни қабул қилиш муомалалари қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
Дт « Материаллар » гурух счетлари
Кт « Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счетлар »
Кт « Ёрдамчи ишлаб чиқариш »
Кт « Текинга олинган мулк » вхк
Корхонага етиб келмаган ёки мол етказиб берувчиларнинг омборларидан олиб кетилмаган материалларни ой охирида «Йўлдаги материаллар » деб номланган 1091 счетнинг дебети ва 6010- «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» кредитида акс эттириш тавсия этилади.
Корхонада қабул қилинган хисоб сиёсатига кўра материалларни кирим қилиш 1510-«Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш» ва 1610- «Материаллар қийматидаги четга чиқишлар» счетларидан фойдаланган холда амалга оширилиши мумкин.
Корхона томонидан 1501 ва 1610 счетларидан фойдаланилганда материаллар кирими мол етказиб берувчилардан келиб тушган хужжатларга асосан 1510 счетнинг дебети ва 6010,2010, 2310 ва бошқа тегишли счетларнинг кредити бўйича хисоб бахоларида акс эттирилади.Бу холатда сотиб олинган материалларнинг хақиқий таннархи ва хисоб бахолари ўртасидаги фарқ 1510 счетдан 1610 счетнинг дебети ёки кредитига хисобдан чиқарилади.
Материал қийматликларни олиш учун бериладиган ишончномаларни расмийлаштириш, рўйхатга олиш ва бериш тартиби
Корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олинади. Ишончли шахс унга ишончнома бўйича берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади.
Ишончномалар корхона раҳбари ёки у томонидан қонунда белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан имзоланади.
Ишончномалар етказиб берувчи томонидан шартнома ва бошқа битимлар бўйича бериладиган товар-моддий бойликларни олишга берилади.
Ишончли шахс талаб этилаётган товар-моддий бойликларни бир жойдан (бир омбордан), бироқ бир неча шартнома ва бошқа битимлар бўйича олиши лозим бўлган ҳолатларда унга шартнома ва бошқа битимларнинг рақам ва саналари кўрсатилган битта ишончнома ёки агар товар-моддий бойликлар бир неча омбордан олиниши керак бўлса бир нечта ишончномалар берилади.
Ишончномаларни ёзишда олиниши керак бўлган моддий бойликлар рўйхати қуйидаги ҳолда тўлдирилади:
- агар ишончномада кўрсатилган жўнатиш ҳужжатида (шартнома ва шу кабиларда) олиниши керак бўлган товар-моддий бойликлар номи ва сони келтирилмаган бўлса ёки ишончнома бўйича жўнатиш ҳужжатларида келтирилган товар-моддий бойликларнинг фақат бир қисмигина олинса.
- агар ишончнома бўйича жўнатиш ҳужжатларида кўрсатилган барча товар-моддий бойликлар номи ва сони олинса, унда ишончноманинг орқа томонини бойликлар рўйхати билан тўлдирмаса ҳам бўлади. Бундай ҳолда ишончноманинг ушбу қисмида жўнатиш ҳужжатининг номи, рақами ва санаси, шунингдек олинадиган товар-моддий бойликларнинг умумий суммаси кўрсатилади.
Ишончномани бериш чоғида корхона танлаган унинг шаклига боғлиқ ҳолда ишончнома ишончномалар дафтари корешогида ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади.
Ишончномалар дафтари рақамланади ва ип билан тикилади. Дафтарнинг сўнгги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидан кейин "Мазкур дафтарда ... варақ рақамланди" деган ёзув қайд этилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш белгиланган шакл бўйича, рақамланган ва ип билан тикилган журналда олиб борилади. Журналнинг сўнгги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидан кейин "Мазкур журналда ... варақ рақамланди" деган ёзув қайд этилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
Ишончномалар дафтари ва берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган шахсда сақланиши лозим.
Тўлиқ ёки қисман тўлдирилмаган ишончномаларни ҳамда улар номига ёзилган шахсларнинг имзо намунаси бўлмаган ишончномаларни бериш тақиқланади.
Ишончноманинг амал қилиш муддати у асосида ишончнома берилган шартномалар ва бошқа битимлар бўйича тегишли бойликларни олиш ва олиб чиқиб кетиш имкониятига боғлиқ равишда белгиланади, бироқ у қонун ҳужжатларида белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.
Ишончли шахсни унга берилган, амал қилиш муддати ҳали тугамаган ишончномалар бўйича бойликларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чоғида товар-моддий бойликларни олувчи дарҳол тегишли ишончномаларнинг бекор қилинганлиги ҳақида етказиб берувчини хабардор қилади. Бундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб бекор қилинган ишончнома бўйича бойликларни бериш тўхтатилади. Бундай ҳолларда бекор қилинган шартномалар бўйича бойликларни берганлик учун етказиб берувчи жавобгар бўлади.
Ишончли шахс бойликларни олгандан сўнг топшириқлар бажарилганлиги ва у олган товар-моддий бойликлар омборга (омборхонага) топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни корхона бухгалтериясига ёки тегишли моддий жавобгар шахсга тақдим этиши шарт.
Фойдаланилмаган ишончномалар амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги санада уни берган корхонага қайтарилиши керак.
Фойдаланилмаган ишончноманинг қайтарилганлиги тўғрисида ишончномалар дафтарининг корешогида ("Топшириқ бажарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг рақами ва санаси" устунида) ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида ("Ишончнома бўйича топшириқлар бажарилганлиги тўғрисидаги қайдлар" устунида) қайд этилади.
Қайтарилган фойдаланилмаган ишончномалар "фойдаланилмаган" ёзуви билан сўндирилади ва уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс томонидан ҳисобот йили охирига қадар сақланади. Йил тугагач бундай фойдаланилмаган ишончномалар бу ҳақда тегишли далолатнома тузиш билан белгиланган тартибда йўқ қилинади. Амал қилиш муддати тугаган ишончномалардан фойдаланиш хусусида ҳисобот бермаган шахсларга янги ишончномалар берилмайди.



Download 39.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling