Товар-моддий захиралар тушунчаси ва ҳисобга олишнинг вазифалари. Тмзни қабул қилишни ҳужжатлаштириш. Материалларни чиқиб кетиши хисоби


Материаллар киримини бухгалтерия хисобида акс эттириш


Download 39.77 Kb.
bet4/7
Sana28.10.2023
Hajmi39.77 Kb.
#1728586
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-mavzu

Материаллар киримини бухгалтерия хисобида акс эттириш
Товар-моддий захиралар қуйидагилар натижасида корхона ва ташкилотларга келиб тушиши мумкин :
а) етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиш;
б) муассислардан ташкилотнинг устав капиталига улуш сифатида келиб тушиши;
в) муассислар таркибидан чиқишда ёки тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланаётганда илгари бошқа ташкилотнинг устав капиталига киритилган ташкилотнинг таъсис улуши қайтарилишидан келиб тушиши;
г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
д) айирбошлаш;
е) узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказиш;
ж) ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни аниқлаш;
з) илгари берилган товар қарзининг қайтарилиши ёки товар қарзини олиш;
и) ташкилотнинг ўзида тайёрланиши;
к) ҳисобот даври охирида тугалланмаган ва тугалланмаган ишлаб чиқариш тарзида ҳисобга олинадиган ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
л) товар-моддий захираларга бўлган мулк ҳуқуқи олинишига олиб келадиган бошқа операциялар ва ҳодисалар.
Етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилинган материалларни қабул қилиш муомалаларини бухгалтерия хисобида акс эттириш
Ишлаб чиқариш хажми катта бўлмаган ва фойдаланилаётган материаллар тури кўп бўлмаган корхоналарда материаллар хисобини таннархи бўйича хисобга олиб бориш мақсадга мувофиқ хисобланади.
1000-Материаллар гурух счетларида сотиб олинган материалларнинг таннархини шакл-лантириш билан боғлиқ бухгалтерия ёзувлари ёзувлари қуйидагилардан иборат бўлади:


Сотиб олинган материалларни келиб тушиши

Хўжалик муомаласи

Дт

Кт

Юк хати ёки счет-фактура асосида материалларни сотиб олиш қиймати акс эттирилди

1000-Материаллар



6010-«Мол етказиб берувчи ва пудрат-чиларга тўланадиган счетлар»

Транспорт ташкилотининг счет-фактураси асосида сотиб олинган материалларга тегишли транспорт харажатлари хисобга олинди

1000-Материаллар



6010-«Мол етказиб берувчи ва пудрат-чиларга тўланадиган счетлар»

Материалларни сотиб олишда юзага келган воситачилик харажатлари хисобга олинди

1000-Материаллар



6010-«Мол етказиб берувчи ва пудрат-чиларга тўланадиган счетлар»

Материалларни қайта ишлаш харажатлари хисобга олинди

1000-Материаллар



6010-«Мол етказиб берувчи ва пудрат-чиларга тўланадиган счетлар»
2310-«Ёрдамчи ишлаб
чиқариш» ва бошқалар

Пул чегирмалари билан материаллар сотиб олинганда уларнинг қиймати материаллар счети-га тўлиғича қабул қилинади, чегирма суммаси эса молиявий хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилади.


Демак, материалларни сотиб олиш шартномасида пул чегирмаси кўзда тутилган бўлса, у счет фактурада кўрсатилиши лозим. Бу холатда харидор материал қийматликларни тўлиғича (чегирмасиз) қабул қилиб олади, хақиқатда тўланган ҚҚС суммасини солиқни камайтиришга олиб боради, чегирма суммасини эса хисобот даврининг бошқа операцион даромадлари сифатида тан олади.

Download 39.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling