Товар-моддий захиралар тушунчаси ва ҳисобга олишнинг вазифалари. Тмзни қабул қилишни ҳужжатлаштириш. Материалларни чиқиб кетиши хисоби


Корхонани ўзи ишлаб чиқарган материалларни хисобга олиш


Download 39.77 Kb.
bet6/7
Sana28.10.2023
Hajmi39.77 Kb.
#1728586
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-mavzu

Корхонани ўзи ишлаб чиқарган материалларни хисобга олиш
Корхонани ўзида тайёрланган материалларнинг таннархи уларни ишлаб чиқариш учун хақиқатда сарф қилинган харажатлар асосида аниқланади.
Ишлаб чиқариш таннархига қуйидагилар киритилади:
- тўғри ва эгри материал харажатлар;
- тўғри ва эгри мехнат харажатлари;
- тўғри ва эгри бошқа ишлаб чиқариш харажатлари
Иқтисодий мазмунига кўра ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги элементлар бўйича гурухланади:
а) ишлаб чиқариш материал харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар чиқариб ташланади);
б) ишлаб чиқариш характеридаги иш хақи харажатлари ва унга нисбатан хисобланган ягона ижтимоий тўлов суммаси;
в) ишлаб чиқариш характеридаги асосий восита ва номоддий активлар амортизацияси;
г) ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар.
Махсулот ишлаб чиқариш ( ишлар, хизматлар) таннархига қуйидагилар киритилмайди
- сотиш харажатлари;
- маьмурий харажатлар;
- молиявий фаолият харажатлари;
- фавқулодда зарарлар
Корхонани ўзида ишлаб чиқарилган материалларни қабул қилиш муомалалари қуйидагича
бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
Дт 1000 «Материаллар»
Кт 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
Кт 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
Устав фондига бадал сифатида олинган материалларни хисобга олиш
Корхонанинг устав фондига бадал сифатида олинган материаллар таннархи ташкилотнинг таьсисчилари (қатнашчилари) билан келишилган пул қийматида белгиланади. Зарур бўлган холатларда уларнинг қиймати мустақил эксперт бахоси билан тасдиқланади.
3.Материалларни чиқиб кетиши хисоби
Товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан:
а) сотиш;
в) муассиснинг муассислар таркибидан чиқишида ёки тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав капиталига киритилган улушни муассисга қайтариш;
г) текинга бериш;
д) айирбошлаш;
е) сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш);
ж) камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши;
з) товар қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар қарзини қайтариш;
и) бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади.
Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади.
Чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг таннархи билан боғлиқ даромад тан олинадиган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади. Чиқиб кетиш муносабати билан товар-моддий захираларни исталган ҳисобдан чиқариш суммаси ва уларга доир барча зарарлар ҳисобдан чиқариш юз берган ёки зарар етказилган ҳисобот даври мобайнида харажат сифатида ҳисобга олиниши керак.
Сотишнинг соф қийматини ошириш натижасида юзага келадиган, илгари ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захираларнинг қийматини тиклаш суммаси ошиш юз берган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган, чиқиб кетган (ш.ж. сотилган) товар-моддий захиралар таннархининг пасайиши сифатида тан олинади.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан товар-моддий захиралар ҳисоби сотиш қиймати бўйича юритилганда сотилган товар-моддий захиралар таннархи сотилган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати билан уларга тўғри келувчи савдо устамаси суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Сотилган товар-моддий захираларга тўғри келувчи савдо устамасининг суммаси сотилган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати (товар айланмаси) ва савдо устамасининг ўртача фоизи кўпайтмаси сифатида аниқланади.
Савдо устамасининг ўртача фоизи ҳисобот даври бошидаги савдо устамаларининг қолдиғи ва ҳисобот даврида келиб тушган товар-моддий захиралар бўйича савдо устамалари суммасини ҳисобот даври бошида товар-моддий захиралар қолдиғининг сотиш қиймати ва ҳисобот даврида олинган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати суммасига бўлиш йўли билан аниқланади.

Download 39.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling