Товарларни таснифлаш
Download 0.93 Mb.
|
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с
таснифлаш хусусиятлари
Айрим турдаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш жараёнида товарлар ҳақида божхона экспертлари ва божхона инспекторлари аҳамият бериши зарур бўлган қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин: ТИФ ТН бўйича 0405 – гуруҳда синфланадиган сариёғ маҳсулотининг асосий таркибий кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади: -сариёғнинг таркибида эмульгаторнинг бор ёки йўқлиги, таркибида ош тузи, баъзи бир зарарсиз бактериялар, озиқ-овқат бўёқлари бўлиши каби кўрсаткичлар . -сут ёғининг (молочный жир) ёғлилик даражаси 39% дан юқори бўлишлиги талаб этилади. Ушбу кўрсаткичларга мос келган маҳсулот сариёғ сифатида 0405 гуруҳда синфланади. Таркибида эмульгатор, ўсимлик ва ҳайвон ёғидан, озиқ- овқат бўёқларидан иборат, ёғлилик даражаси 15% гача бўлган маҳсулотлар ТИФ ТН га биноан 1517- гуруҳда яъни, маргарин сифатида синфланади. 170410-товар позициясида синфланадиган резина сақич (жевательная резинка) таркиби 60% дан кўп сахароза ва турли хил таъм берувчилардан иборат бўлади. Агар таркиби турли хил озиқ-овқат қўшимчасидан иборат бўлса, 2106 товар гуруҳида синфланади. 170111-товар позициясида синфланадиган шакар, шакар қамиш хом-ашёсидан тайёрланган бўлади. 170112-товар позициясида синфланадиган шакар қанд лавлагисидан тайёрланган бўлади. 170490-товар позициясида оқ шоколад ва конфетлар синфланади. 1806-товар гуруҳида шоколад ва конфетларнинг таркибида какао бўлган турлари синфланади. 2204-товар гуруҳидаги вино ва спиртли ичимликлар таркибидаги спиртнинг миқдори ва идишнинг ҳажми бўйича синфланади. 220710-товар позициясида денатурация қилинмаган, тозаланган, исътемолга яроқли спирт синфланади. 220720 -товар позициясида эса денатурация қилинган техник спирт синфланади. 2710-товар гуруҳида бензин таркибида қўрғошиннинг миқдори 0,013 г\л кам ёки кўп, ҳамда октан сонининг 95-98 оралиқдаги турлари таснифланади. 3003-товар гуруҳида дори воситаларининг дозировка қилинмаган, сотувга чиқаришга тайёр бўлмаган ва бир хил компонентли турлари синфланади. Илованинг 7-жадвалида баъзи муҳим товарларнинг ТИФ ТН бўйича таснифланиши келтирилган. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling