Товарларни таснифлаш
-МАВЗУ: УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМНИ БОШҚАРИШНИ АМАЛИЙ ҚЎЛЛАШДАГИ ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ
Download 0.93 Mb.
|
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1998 йил 29 августда Олий Мажлиснинг № 687-1 қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси ушбу Конвенцияга қўшилган).
2-МАВЗУ: УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМНИ БОШҚАРИШНИ АМАЛИЙ ҚЎЛЛАШДАГИ ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ.
(Брюсселда 1983 йил 14 июнда қабул қилинган, 1986 йил 24 июнда Протокол орқали киритилган ўзгартиришлар билан бирга 1988 йил 1 январдан кучга кирган; 1998 йил 29 августда Олий Мажлиснинг № 687-1 қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси ушбу Конвенцияга қўшилган). (2000 йилнинг 1 январдан Ўзбекистон Республикасида кучга кирган) Муқаддима 1-модда. Умумий таъриф 2-модда. Қўшимчалар 3-модда. Келишувчи томонларнинг мажбуриятлари 4-модда. Уйғунлашган тизимнинг ривожланаётган мамлакатлар тарафидан қисман қўлланилиши 5- модда. Ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдам. 6- модда. Уйғунлашган тизим бўйича қўмита 7- модда. Қўмита вазифалари. 8- модда. Кенгаш роли. 9- модда. Божхона бож ставкалари. 10- модда. Томонларни келиштириш. 11- модда. Келишувчи Томоннинг Конвенцияда қатнашиши хуқуқий асослари 12- модда. Конвенцияда Келишувчи Томон сифатида қатнашиш. 13- модда. Кучга кириш 14- модда. Тобе томонлар тарафидан Конвенция моддаларининг қўлланилиши 15- модда. Денонсация 16- модда. Ўзгартиришлар киритиш тартиби 17- модда. Уйғунлашган тизимга нисбатан Келишувчи томонларнинг хуқуқлари 18- модда. Қўшимчалар 19- модда. Бош Котиб томонидан хабар бериш 20- модда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида рўйхатдан ўтиш Муқаддима. Божхона ҳамкорлиги Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган Конвенциянинг келишувчи томонлари қуйидагилар хақида келишиб олдилар: - халқаро савдо-сотиқни ривожлантириш; - статистик хисоботларни йиғиш, солиштириш ва таҳлил қилиш, айниқса халқаро савдо-сотиққа тегишлиларини; - халқаро савдо-сотиқни олиб бориш жараёнида товарларни бир классификация тизимидан иккинчи классификация тизимига ўтказишдаги қайта таърифлаш, классификациялаш, кодлаштиришларни амалга оширишдаги харажатларни камайтириш ва халқаро савдо-сотиқ хужжатларини стандартлаш ва статистик маълумотларни узатишга ёрдам бериш; - халқаро савдо-сотиқдаги технологик силжишлар ва структуравий ўзгаришлар 1950 йил 15 декабрда Брюсселда тузилган, товарларни ва божхона тарифларини классификациялаш хақидаги Конвенцияга жиддий ўзгартиришлар киритишни талаб қилинишини инобатга олиш; - божхона органлари талабларига жавоб берувчи деталлаштириш даражаси ва ҳукумат ва савдо-сотиққа масъул ташкилотлар томонидан статистикага қўйилётган талаблар юқоридаги Конвенцияга илова қилинган Номенклатурада кўзда тутилган меъёрлардан анча илгарилаб кетганини инобатга олиш; - халқаро савдо музокараларини олиб боришда аниқ ва қиёсий маълумотларнинг аҳамиятини ҳисобга олиш; - транспорт тарифлари ва турли траспорт воситалари ёрдамида юк ташиш статистикасини олиб боришда Уйғунлашган тизимни ишлатиш; - товарларнинг бошқа турда таърифлаш ва кодлаштириш тизимларида ҳам Уйғунлашган тизимни иложи борича кенг қўллаш; - Уйғунлашган тизим ташқи савдо-сотиқ статистикаси билан ишлаб чиқариш статистикаси орасидаги ўзаро алоқаларни янада жипсроқ бўлишини таъминлаш; - Уйғунлашган тизим ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро стандарт савдо-сотиқ классификацияси (ХССК) орасида узвий алоқалар сақланишини таъминлаш; - халқаро савдо-сотиқ билан боғлиқ бўлган, турли соҳаларда ишлатилишга яроқли бўлган, юқорида келтирилган талабларни қондира оладиган ягона божхона-статистик номенклатурани қўллаш; - Уйғунлашган тизимда халқаро савдо-сотиқ соҳасидаги ўзгаришлар ёки технологик силжишларни ҳисобга олишнинг аҳамияти катталигини назарда тутиш; - Божхона ҳамкорлиги Кенгаши томонидан тузилган Уйғунлашган тизим бўйича Қўмитанинг шу соҳадаги бажарган ишларини инобатга олиш; юқоридаги Конвенция баъзи мақсадларга эришишда самарали қурол бўлгани учун, янги халқаро конвенцияни тузиш керакли натижаларга эришишдаги энг яхши восита бўлишини таъкидлаб уни амалга оширишнинг йўли бу- янги халқаро Конвенцияни қабул қилишдан иборат деб билиб, қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling