11- модда.
Келишувчи Томоннинг Конвецияда қатнашиши ҳуқуқий асослари.
Қуйидагилар мазкур Конвенция Катнашчиси бўлиши мумкин:
а) Кенгаш аъзолари бўлган давлатлар;
b) Мазкур Конвенция ҳал қиладиган барча ёки баъзи масалаларни унинг олдига қўйиш хуқуқига эга бўлган Божхона Иттифоқи ёки бошқа Иқтисодий иттифоқлар;
с) Кенгашнинг Бош Котиби томонидан таклифнома юборилган ҳар қандай бошқа давлат.
12- модда.
Конвенцияда Келишувчи Томон сифатида қатнашиш.
1. Мазкур Конвенцияда Келишувчи Томон сифатида ҳар қандай давлат, Божхона ёки Иқтисодий иттифоқлар бўлиши мумкин, агар улар:
а) ратификация ҳақидаги хужжатларни сўзсиз имзоласалар;
b)Конвенцияга имзоланган ҳужжатларни топшираётганда ратификацияни кечиктириш ҳақида хабар берган бўлсалар;
с) Конвенцияни имзолаш тугаганидан сўнг унга қўшилсалар;
2. Мазкур Конвенция, унинг 11-моддасида айтилганидек, давлатлар ва Божхона ёки Иқтисодий Иттифоқлар томонидан имзолаш учун Кенгашнинг Брюссельдаги штаб-квартирасида 1986 йилнинг 31 декабиригача очиқ бўлади. Шу санадан бошлаб унга бошқа давлатлар қўшилиши мумкин.
3. Ратификация ёрлиқлари ва қўшилиш хақидаги хужжатлар Бош Котибга топширилади.
13- модда.
Конвенциянинг кучга кириши.
1. Мазкур Конвенциянинг кучга кириш муддати қилиб, 11-моддада кўрсатилган, камида 17 давлат, Божхона ва Иқтисодий Иттифоқларнинг аъзолари уни сўзсиз ратификациясига имзо чеккан кундан ёки ўзларининг ратификация ва қўшилиш хақидаги хужжатларини топширганларидан сўнг уч ойдан кам бўлмаган муддат ўтгач, мазкур йилнинг 1 – январидан, лекин 1988 йилнинг 1 январидан олдин бўлмаган, сана белгиланган (1986 йил 24 июндаги Протокол таҳриридаги банд), (Олдинги таҳрирга қаранг).
2. Мазкур Конвенция, Конвенция аъзолари сони Божхона ва Иқтисодий Иттифоқларнинг ратификациясини сўзсиз имзолайдиган, уни ратификациялайдиган, мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган энг кам миқдорга етганидан сўнг унга қўшиладиган ҳар кандай давлатга нисбатан, шу давлат, Божхона ёки Иқтисодий Иттифоқ Конвенция ратификацияси ҳақидаги ҳужжатни сўзсиз имзолаганидан ёки ратификацион ёрлиқни ёхуд қўшилиш ҳақидаги ёрлиқни топширганидан сўнг, агар ундан ҳам вақтли муддат ҳақида келишилмаган бўлса, навбатдаги йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради. Бироқ, мазкур параграфдаги низомдан келиб чиқадиган кучга кириш санаси мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган санадан илгари кела олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |