Товарларни таснифлаш


-модда. Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита


Download 0.93 Mb.
bet5/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

6-модда.
Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита.
1. Мазкур Конвенцияга асосан «Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита» деб аталадиган Қўмита таъсис этилади ва Келишувчи Томонларнинг ҳар бири унга аъзо этиб сайланади.
2. Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита умумий қоидага асосан йилига камида икки марта йиғилади.
3. Қўмита мажлислари Бош Котиб томонидан чақирилиб, агар бошқа жой ҳақида келишилмаган бўлса, Кенгашнинг штаб-квартирасида ўтказилади.
4. Уйғунлашган тизим бўйича Қўмитада Келишувчи Томонларнинг хар бири битта овозга эга бўлади. Шунга қарамай, мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун ва келажакдаги бошқа ҳар қандай конвенцияларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, Келишувчи Томонлар, булар сирасига Божхона ёки Иқтисодий иттифоқларга аъзо бўлган бир ёки бир неча давлатларни киритиш мумкин, биргаликда фақат битта овозга эга бўлишлари мумкин.
5. Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита ўзи учун Раис сайлайди. Ундан ташқари бир ёки бир неча Раис муовинлари ҳам сайланадилар.
6. Қўмита ўз регламентини, барча аъзоларнинг камида учдан икки қисми тасдиқлагандагина, қабул қилади. Ундан сўнг, регламент тасдиқланиш учун Кенгашга юборилади.
7. Қўмита, турли ҳукуматлараро ёки халқаро ташкилотларни, ҳоҳишига кўра, кузатувчи сифатида ўз иш жараёнига таклиф қилиши мумкин.
8. Зарур ҳолатларда, Қўмита 7-модданинг 1а бандига мувофиқ, ўз таркибида бўлим ва ишчи гурухлар ташкил этиши ва бу тузилмаларнинг таркиби, сайлаш ҳуқуқлари ва регламентини аниқлаб бериши мумкин.


7-модда.
УТ Қўмитасининг вазифалари:
1.Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита 8-моддада кўрсатилган бандларга биноан қуйидаги вазифаларни бажаради:
a) Конвецияга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф қилиш, агар бу ўзгартиришлар мижозлар манфаатларига мос келса ёки халқаро савдода технологик ва структуравий ўзгаришлар юз берган бўлса;
b) Уйғунлашган тизимни шарҳлаш учун турли тушунтириш адабиётлари, классификациялаш принциплари ва бошқа таклифларни ишлаб чиқади;
c)Уйғунлашган тизимни тўғри тушунтириш ва қўллаш учун тавсияномалар ишлаб чиқади;
d) Уйғунлашган тизимни қўллашга доир маълумотларни солиштиради ва тарқатади;
e) ўз ташаббуси ёки бошқаларнинг илтимосига кўра Уйғунлашган тизимдаги товарларнинг классификациялашга тегишли тааллуқли бўлган маълумотлар ва қўмита тасдиқлаган маслаҳатларни Келишувчи Томонларга, Кенгаш аъзоси бўлган давлатларга, хукуматлараро ёки халқаро ташкилотларга тақдим этади;
f) Кенгашнинг хар бир сессиясида ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади. Ҳисобот ўзгартириш режалари, классификациялаш принциплари ва бошқалар ҳақида бўлиши мумкин;
g) Кенгаш ёки Келишувчи томонлар рухсати билан Уйғунлашган тизим фаолиятига оид барча бошқа ҳуқуқ ва вазифаларга эгалик қилади;
2. Қўмитанинг Уйғунлашган тизимга оид, бюджет тўловларига эҳтиёжи борасида қабул қилган маъмурий қарорлари Кенгаш томонидан тасдиқланиши шарт.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling