Товарларни таснифлаш
-модда. Конвенция Низомларининг Томонлар тарафидан қўлланилиши
Download 0.93 Mb.
|
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-модда Денонсация (Бекор қилиш)
- 16-модда Тузатишлар киритиш процедураси
14-модда.
Конвенция Низомларининг Томонлар тарафидан қўлланилиши. 1. Исталган ҳар қандай давлат, мазкур Конвенциянинг Келишувчи Томони бўлаётганида ёки ундан кейин, Бош Котибни, ўзининг халқаро муносабатлари масъулияти остида бўлган ва ўз хабарида кўрсатилган ҳудудлар ёҳуд уларнинг баъзи қисмларига нисбатан шу Конвенция кучга эга эканлиги ҳақида хабардор қилади. Бу билдирги Бош Котиб томонидан қабул қилинганидан кейин 12 ойдан кам бўлмаган, 24 ойдан кўп бўлмаган муддат ўтганидан сўнг, агар унда бундан вақтли сана кўрсатилмаган бўлса, навбатдаги йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради. Бироқ, мазкур Конвенцияни, кўрсатилган ҳудудларга нисбатан, унинг айнан ўша давлатга нисбатан кучга киргунига қадар қўллаш мумкин эмас. 2. Кўрсатилган ҳудудга нисбатан мазкур Конвенциянинг амал қилиши, Агар Келишувчи Томон шу ҳудуднинг халқаро муносабатлари учун масъул бўлишдан тўхтаса ёки 15-моддада назарда тутилган процедурага мувофиқ Бош Котибга хабар берилиши мумкин бўлган исталган санадан бошлаб тўхтатилади. 15-модда Денонсация (Бекор қилиш) Мазкур Конвенция учун муддат белгиланмаган. Бироқ Келишувчи Томонлардан ҳар бири уни денонсация қилиши мумкин ва денонсация Бош Котиб бу ҳақдаги хабарни олганидан бир йилдан кейин, агар унда бундан ҳам катта муддат кўрсатилмаган бўлса, кучга киради. 16-модда Тузатишлар киритиш процедураси 1. Кенгаш мазкур Конвенциянинг Келишувчи Томонларига унга тузатишлар киритиш тўғрисида тавсиялар бериши мумкин. 2. Истаган Келишувчи Томон Бош Котибга ўзининг таклиф қилинаётган тузатишларга қўшилмасликлари ҳақида расмий хабар юборишлари ва охир-оқибат мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган муддатда бу норозиликни олиб ташлашлари мумкин. 3. Ҳар бир тавсия қилинган тузатиш, Бош Котиб бу каби тузатиш ҳақида расман хабардор қилинганидан сўнг олти ой муддат ўтгунича, агар шу давр мабойнида ҳеч қандай норозилик билдирилмаган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. 4. Қабул қилинган тузатишлар барча Келишувчи Томонлар учун қуйидаги муддатларда кучга киради: а) тавсия қилинган тузатишлар ҳақидаги расмий хабар 1 январь билан 1 апрель оралиғида қабул қилинган ҳолатда, расман хабардор қилинган вақтдан йил охиригача; ёки b) тавсия қилинган тузатишлар ҳақидаги расмий хабар 1 апрелда ёки кечроқ - навбатдаги йилнинг 1 январидан қабул қилинган бўлса, расман хабардор қилинган вақтдан бошлаб, икки йил ўтгунича. 5. Мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилган муддатда Конвенциянинг ҳар бир аъзосининг статистик ва божхона тарифи номенклатураси ёки 3-модданинг 1с –бандида назарда тутилган ҳолатда, унинг ягона божхона-статистик номенклатураси тўлдирилган ва Уйғунлашган тизимга мувофиқ келтирилган бўлиши лозим. 6. Мазкур Конвенцияни сўзсиз ратификация қиладиган, унга сўзсиз қўшиладиган ҳар бир аъзо давлат, Божхона ёки Иқтисодий Иттифоқ, шу даврга келиб унинг Келишувчи Томон сифатидаги низоми мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ кучга кирган бўлса,Конвенциянинг барча тузатишларини қабул қилган ҳисобланади. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling