Товарларни таснифлаш


-модда. Уйғунлашган тизимга нисбатан


Download 0.93 Mb.
bet9/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

17-модда.
Уйғунлашган тизимга нисбатан.
Келишувчи томонларнинг ҳуқуқлари.
Уйғунлашган тизим билан боғлиқ барча масалалар бўйича 6-модданинг, 8-модданинг 4-банди, 16-модданинг 2-банди ҳар бир Келишувчи Томонга қуйидаги ҳуқуқларни беради:
а) Уйғунлашган тизимнинг барча бўлимларини мазкур Конвенциянинг низомларига мувофиқ қўллаш ;
b) 13-модда қоидаларига мувофиқ –мазкур Конвенция низомларига мувофиқ кўрсатилган муддатга қўллашга мажбур бўлган Уйғунлашган тизимнинг барча бўлимларига тааллуқли бўлган мазкур Конвенциянинг у учун кучга кириш давригача ;
с) 4-модданинг 5-бандида кўрсатилган уч йиллик муддат давомида , шу муддат тугагунига қадар олти хонали Уйғунлашган тизимни қўллашга расман мажбурият олса, Уйғунлашган тизимнинг барча бўлимларига тааллуқли бўлган унинг ҳуқуқларидан фойдаланишлари мумкин.


18-модда.
Истисно.
Мазкур Конвенцияга нисбатан ҳеч қандай истисноларга, оғишишларга йўл қўйилмайди.
19-модда.
Бош Котиб томонидан расман хабардор қилиш.
Бош Котиб Келишувчи Томонларни, уни имзолаган бошқа давлатларни , Кенгаш аъзолари бўлган давлатларни, мазкур Конвенциянинг Келишувчи Томон лари бўлмаган давлатларни, БМТ Бош Котибини қуйидагилар ҳақида расман хабардор қилади:
а) 4-моддага мувофиқ қабул қилинган расмий хабар ҳақида;
b) 12-моддада кўрсатилган имзолашлар, ратификациялар, қўшилишлар ҳақида;
c) мазкур Конвенциянинг 13-моддасига мувофиқ кучга кириш вақти ҳақида;
d) 14-моддада назарда тутилган расмий хабар ҳақида;
e) 15-моддада назарда тутилган денонсациялар ҳақида;
f) мазкур Конвенцияга унинг 16-моддасига мувофиқ киритиладиган тузатишлар ҳақида;
g) 16- моддага мувофиқ таклиф қилинаётган тузатишлар ҳамда уларни олиб ташлаш эҳтимоли тўғрисида;
h) 16-моддага мувофиқ қабул қилинган тузатишлар, шунингдек унинг кучга кириш вақти ҳақида.
20-модда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида рўйхатдан ўтиш.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ Кенгашнинг Бош Котиби тақдимотига кўра, мазкур Конвенция Бирлашган Миллатлар Котибиятида рўйхатдан ўтиши лозим.
Мазкур Конвенция шунга ваколати бўлган Томонлар тарифидан имзолади. Конвенция 1983 йил 14 июнда Брюсселда француз ва инглиз тилларида бир нусхада ёзилди, ҳар икки тилдагиси ҳам бирдек кучга эга, Кенгаш Бош Котибига сақлаш учун берилди, Бош Котиб тасдиқланган нусхаларни 11-моддада кўрсатилган барча давлатлар ва Божхона ёки Иқтисодий Иттифоқларга юборади.


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling