Товарларни таснифлаш


Кимё фанларининг яратилиш саналари


Download 0.93 Mb.
bet12/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

Кимё фанларининг яратилиш саналари

Фан номи

Шифри

Бериладиган илмий даража

Фан кашф этилган мамлакат

Кашф этилган сана

Асосчилари


Анорганик кимё

02.00.01

Кимё, техника, физика-математика

Англия

13-19 аср

Г.Деви, Ж.Дальтон

Аналитик кимë

02.00.02

Кимё, техника, физика-математика

Англия

14-19 аср

Р. Бойль

Органик кимë

02.00.03

Кимё, техника, физика-математика

Швеция

1808 йил

И.Берцелиус

Физик кимë

02.00.04

Кимё, техника, физика-математика

Россия

1752 йил

М.В.Ломоносов

Электр кимëси

02.00.05

Кимё, техника, физика-математика

Италия

18-19 аср

Л.Гальвани, А.Вольт

Юқори молеку-лали бирикмалар кимëси

02.00.06

Кимё, техника

Швеция

1833

И.Берцелиус

Элементорганик бирикмалар кимëси

02.00.08

Кимё, техника

Германия

1841 йил

Р.Бунзен, Э.Франкленд

Радиация кимëси

02.00.09

Кимё

АКШ

1945 йил

Э.Хонли, М.Бартон

Биоорганик кимë, табиий ва физиологик фаол моддалар кимëси

02.00.10

Кимё, техника биология

АКШ

1951 йил

Л.Полинг, А.Тодд, Сенгер,Дю-Винью

Коллоид ва мембрана кимëси

02.00.11

Кимё, техника, физика-математика

Англия

XIX-аср

Т. Грэм

Нефть кимëси

02.00.13

Кимё, техника

Россия

XIX-аср

В.В.Марков-ников

Радиокимë

02.00.14

Кимё

Франция

1898 йил

М.Складовская-Кюри, П.Кюри

Кимëвий кине-тика ва катализ

02.00.15

Кимё, техника

Россия

XIX-аср

Н.А.Меншуткин

Композицион материаллар кимëси ва технологияси

02.00.16

Кимё, техника, физика-матеметика

Россия

XX-аср

В.Н.Каргин

Квант кимëси

02.00.17

Кимё, физика-математика

Австрия

XX-аср

Э.Шредингер, Гамильтон Паули

Спирт кимëси, физикаси ва технологияси

02.00.18

Кимё, техника, физика-математика

АҚШ

XX-аср

Гиббс, Уиллард

Ўта соф моддалар кимëси

02.00.19

Кимë, техника

Франция

1876 йил

А. Муассон

Хроматография

02.00.20

Кимë, техника

Россия

1903 йил

М.С.Цвет

Қаттиқ жисмлар кимëси

02.00.21

Кимë, техника

Нидерландия

XIX-аср

Я.Вант-Гофф

Товарларни кимëвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш

02.00.22

Кимë, техника

Ўзбекис-тон

1997 йил

И.Р.Асқаров, Т.Т.Рисқиев

Савол ва топшириқлар.

1.Товарлар Номенклатураси, «товарлар» ва «номенклатура» терминларини изоҳлаб беринг.


2. Товарлар Номенклатурасининг асосий вазифаларини шарҳлаб беринг.
3. Уйғунлашган Тизим қачон ва қаерда яратилган?
4. Уйғунлашган Тизимнинг тузилиши хақида маълумотлар беринг.
5. Уйғунлашган Тизимнинг 1996 йилги, 2002 йилги ва 2007 йилги вариантларида қандай тафовутлар бор?
6.Ўзбекистон Республикаси Товарлар Номенклатураси қачон амалиётга киритилган ва унинг тузилишини изоҳлаб беринг.


4-МАВЗУ: ТОВАРЛАРНИ СИНФЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАСНИФЛАШ ҚОИДАЛАРИ (АТҚ 1-2).
Уйғунлашган тизим бўйича товарларни таснифлашнинг 6 та қоидаси бор:

  • Уйғунлашган тизим - товарларни таснифлашнинг асосий қоидаларини белгилайди.

  • Ушбу қоидаларнинг Уйғунлашган тизимда бир хилда талқин этилиши талаб этилади.

  • Уйғунлашган тизим, ТИФ товарлар номенклатурасининг асосини ташкил этади.

  • 1-5 қоидалар билан товарлар 4 хонали рақамгача, товар позициясигача таснифланади.



Уйғунлашган тизим асосида товарларни таснифлашнинг асосий кўрсатгичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
(Бош қоида)

- Материал ёки компонентнинг характеристикаси, товарнинг вазифаси;


- товарнинг кимёвий таркиби;
- товар таркибидаги компонентларнинг миқдори;
- товарнинг қиймати, нархи;
-товарнинг ташқи савдодаги мақоми, салоҳияти.


ТОВАРЛАРНИ УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМ БЎЙИЧА
ТАСНИФЛАШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ

1-қоида
Товарлар номи бўйича таснифланади, яъни товарнинг аниқ номи берилган булса, у номи бўйича таснифланади, лекин кейинги қоидалар биринчи қоидани инкор этса, кейинги қоидаларги мурожаат этилади. (товарларнинг бўлим, гуруҳ, кичик гуруҳларга ажратилиши Уйғунлашган тизимдан фойдаланишда қулайлик яратади).


2-қоида
а) тугалланмаган, тайёр бўлмаган товарлар, лекин товарнинг умумий хоссасини, хусусиятини намоён қилади, бундай холатда товарлар тайёр товар сифатида таснифланади;


б) агар товарлар бир неча материалдан (компонентлардан) ташкил топган бўлса, улар миқдорига, таркибига, нархига, функциясига ва ташқи савдодаги салоҳиятига кўра таснифланади.
3-қоида
3-а қоида: Товар ўз компонентларининг асосий, аниқ белгисига биноан таснифланади;
3-б қоида: товар ўзини ташкил этган материал ёки компонентларнинг асосий белгилари асосида таснифланади,
3-с қоида: агар товар бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажарса ёки таркибидаги компонентларнинг микдори 50 % ни ташкил этса, бундай ҳолатда ТИФ ТН да код рақамларининг охиргиси, яъни катта рақам асосида таснифланади.
3-д қоида: ушбу коидалар кетма- кетликда қўлланилади, яъни аввал биринчи, кейин иккинчи, учинчи, туртинчи, бешинчи ва олтинчи коидалар.
4- қоида
Ўхшаш, шунга яқин товарлар уларнинг бошқа асосий 5 та кўрсаткичларига мувофиқ таснифланади.
5-қоида
5-а қоида: товарлар солинган, ўралган идишлар, ғилофлар, товарлар билан бирга таснифланади.
5-б қоида товар ўралган материал ва идишлар қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлса, товар билан бирга таснифланмайди, яъни товар алоҳида, идиш ёки ғилоф алохида таснифланади.

6-қоида
Товарларни тўлиқ субпозициясигача таснифлашга ёрдам беради ва товар тўлиқ таснифланади. Бунинг учун товарлар ҳақида тўлиқ маълумотлар талаб этилади.





Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling