Товарларни таснифлаш


УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМ БЎЙИЧА ТОВАРЛАРНИ ТАСНИФЛАШНИНГ 1-2 ҚОИДАЛАРИГА ШАРҲЛАР


Download 0.93 Mb.
bet13/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

УЙҒУНЛАШГАН ТИЗИМ БЎЙИЧА ТОВАРЛАРНИ ТАСНИФЛАШНИНГ 1-2 ҚОИДАЛАРИГА ШАРҲЛАР
ВА АМАЛИЙ МИСОЛЛАР
1- қоида
1. Бўлимларнинг, гуруҳларнинг ва кичик гуруҳларнинг номлари ТИФ ТНдан фойдаланишда қулайлик бўлиши учунгина келтирилган. Юридик мақсадларда товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш товар позицияларининг матнлари (текстлари) ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изохлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади, агар бундай матнлар ва изохларда бошқача талқин бўлмаса, таснифлаш кейинги қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Қоида 3 қисмдан ташкил топган.
1-қисм. “Бўлимларнинг, гуруҳларнинг ва кичик гуруҳларнинг номлари ТИФ ТНдан фойдаланишда қулайлик бўлиши учунгина келтирилган”. Бунга кўра товарни классификациялашда бўлимларнинг, гуруҳларнинг ва кичик гуруҳларнинг номларига таяниб қолмаслик керак. Бу номлар товар қандай жойларда (бир неча вариантда) классификацияланиши мумкин деган саволга жавоб топиш учунгина керак бўлади.
Мисол: Тирик балиқни классификациялаш.
I-бўлимда “Тирик хайвонлар; хайвон махсулотлари” классификацияланади. 01 гуруҳда “Тирик хайвонлар”, 03 гуруҳда “Балиқ ва қисқичбақасимонлар, малюскалар ва бошқа сувдаги умуртқасизлари” классификацияланади. Бунга кўра тирик балиқ 01 гуруҳда ҳам, 03 гуруҳда ҳам классификацияланиши мумкин.
2-қисм. “Юридик мақсадларда товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш товар позицияларининг матнлари (текстлари) ва бўлимлар ёки группалар учун берилган изохлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади”. Бунга кўра товарни классификациялашда товар позицияларининг матнлари (текстлари) ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изохлардан фойдаланилади.
Яна ўша мисол: Тирик балиқни классификациялаш.
01 гуруҳ учун изоҳда қуйидаги матн:
“Мазкур гуруҳда қуйидагилардан ташқари барча тирик хайвонлар, хайвон махсулотлариклассификациялланади:
0301, 0306 ва 0307 товар позициясидаги балиқ ва қисқичбақасимонлар, малюскалар ва бошқа сув умуртқасизлар... келтирилган.
Демак 01 гуруҳ учун берилган изоҳ тирик балиқни 01 гуруҳда классификациялашни инкор қилади, ҳамда уни 03 гуруҳда классификациялашни кўрсатади.
0301 товар позициясининг матни “Тирик балиқ” деб номланади.
Умумий хулоса қилинадиган бўлса тирик балиқ 0301 товар позициясида классификацияланади.
3-қисм. “агар бундай матнлар ва изохларда бошқача талқин бўлмаса, таснифлаш кейинги қоидаларга мувофиқ амалга оширилади”. Бунга кўра 1 қоида қолган қоидалардан устун, яъни аввал қўлланилади. Классификациялашда товар позицияларининг матнлари (текстлари) ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изохлардан аниқ жавоб топилмасагина 2-, 3-, 4- ва 5- қоидалардан фойдаланилади.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling