Товарларни таснифлаш


Download 0.93 Mb.
bet15/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

2 - а қоида бўйича машқлар.
1.Термометр учун мўлжалланган температурани аниқлаш учун шкалалар белгиланган шиша капилляр. Капилляр термометр билан бир хил баландликда кесилган ва хар икки томони очиқ бўлиб, у симоб билан тўлдирилгач беркитилади. Термометр капиллярига қандай товар позицияси белгилаш мумкин ва нима учун? (Где и почему Вы будете классифицировать на 4- значном уровне капилляр термометра, который представляет собой стеклянную трубку, отрезанную по длине термо-метра, с отмечанной на стекле шкалой температур).
2. Қуйидаги товарларнинг позицияларини аниқланг:
а) рулсиз яхта (яхта без руля);
б) қуёшдан химоя қилувчи кўзойнаклар учун пластмасса опрова
(пластмассовая опрова для солнцезащитных очков);
в) лакланмаган гул туваклар (необработанные лаком горшки для цветов).
3.Нотропик дарахтдан ясалган йўнилмаган, бўялмаган ва лакланмаган салат соладиган идиш (салатница из грубого дерева (нетропического), она должна быть вырезана, окрашена и покрыта лаком.
4.Ёғоч стул учун винт билан махкамланадиган ва бир-бирига ёпиштирилиши керак бўлган тўлиқ қисмлар набори (Полный набор для стула из дерева, со спинкой, все это нужно скрепить винтами и склеить).


2-б қоида.
(Аралашмалар ва бирикмалар).
Материал ёки моддага товарнинг номланиш позицияси бўйича берилган хар қандай тушунча шу материал ёки модданинг бошқа материал ёки моддалар билан хосил қилган аралашмаси ёки бирикмасига берилган тушунча деб қараш керак.
Бу қоида жуда кўп муаммоли холатларнинг ечимини топишда, аралашмалар ва бирикмаларни синфлашда қўл келади. Агар 2-б қоида бўлмаганда эди, айниқса хозирги замонда ишлаб чиқарилаётган ва яратилаётган хар хил моддалардан ва хар хил материаллардан иборат аралашма ва бирикмаларни синфлашнинг имкони бўлмас эди. Модда ёки материал позициясини белгилаш учун аввалом бор аралашма ёки бирикма таркибидан асосий таркибий қисмни танлаб олишимиз керак. Бу ерда ъам яна бир бутун товарга 2-а қоидада санаб ўтилган асосий хусусиятни берувчи таркибий қисм танлаб олинади. Ва шу таркибий қисм позицияга берилган тушунчани барча таркибий қисмларга тегишли деб қаралади.
Масалан: Чармдан тикилган пиджак 42 - гуруҳга (4203 - табиий ва сунъий чармдан тайёрланган кийим-кечаклар) жойлаштирилган.
Вахолангки, унинг металдан ёки пластик материалдан тайёрланган тугмалари, молнияси, жун материалдан ёқаси ва енгида комбинацияси, сунъий матодан астари бор. 2-б қоидадан фойдаланиб, бундай пиджакни фақат чарм матодан иборат деб қараш имконияти туьилади ва товар учун берилаётган тушунча ундаги бошқа қўушимча қисмлар ва аксессуарларни ўз ичига олади деб тушунилади.
Ёки 40 % табиий шойи ва 60 % синтетик материалдан иборат мато (ткань состоящая из 40 % шелка и 60% синтетики)
Матонинг товар ўрнини аниқлаш учун биринчи навбатда номланиши бўйича Х1 - бўлимнинг (текстильнқе изделия) 50 – гурухидан (шелк) топамиз. Бўлимга берилган 2-(А) изохда 50-55- гурухларга ва 5809 ( металл иплари ) ъамда 5902 (ўта чидамли нейлон, полиамид полиэфир ва вискоза иплари) позицияларига тушадиган товарлар таркибидаги компонентларнинг массаси бўйича синфланади. Энди алохида компонентлари бўйича товарнинг тахминий позицияларини кўриб чиқамиз.50- гурухда (шелк) ва 54- гурухда (химические нити) мос ўринларни топамиз.5007-шойи матолар (ткани из шелка) ва 5407-синтетик иплардан тайёрланган матолар ( ткани из синтетических нитей ). Бинобарин, товар 5007 позицияга тушиши учун шу товар субпозициясида изохланганидек шойи оьирлик жихатидан 85% дан кўп бўлиши кераклигини эътиборга олсак, бу аралаш матога 54- гурухдан 5407 товар позициясини белгилаймиз. Ва " 5407 позицияси 5007 позицияни ўз ичига олади" ,- деб хисоблаймиз.
Бу қоидани қўллашда албатта асосий товарга бошқа қўшимчалар қўшишга рухсат этилган холларгина кўзда тутилади. Маълумки, товардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, ундан фойдаланишда қулайликлар туьдириш, янада кўркам ва чиройли қилиш каби мақсадларда уларга қўшимчалар киритилади, безатилади. Бундай холларда товарнинг хусусиятлари, нархи, хажми, функциялари ва бошқаларни хисобга олиш керак бўлади. Албатта, бу фикрларимиз Уйғунлашган тизимда эътиборсиз қолмаган бўлиб, улар изохларда ўз аксини топган. Шунинг учун ҳам 2-б қоидани қўллашда бўлим ва гурухларга берилган изоъларнинг ахамияти чексиздир. Масалан: ХIII бўлим ўз ичига бошқа органик бирикмаларни олишига қарамай, 2440 позицияга берилган изохда шакар маъсулотини синфлаш мезонлари кўрсатилган. Худди шунингдек табиий асалга фақат 0409 позиция берилиб, асал билан шакар аралашмаси у гурухга хам, бу гурухга хам жойлаштирилиши мумкин эмас. Ёки айрим гурухларда жойлаштирилган махсулотларга бошқа қўшимчалар қўшилишига рухсат этилади. Масалан: 71-гурух 5- изохининг а,б,в бандларида ва 7317 позицияга берилган изохда бошқа металларнинг маҳсулот таркибида бўлиши инобатга олинади.
Демак, хулоса қилиб айтганда 2-б қоидадан фойдаланишда жуда кўп холларда изохларга суянишимиз керак экан. Фикримизнинг далили сифатида қуйидагича таркибга эга бўлган металлар қотишмаси кимёвий бирикмани олайлик: 70% темир, 2% олтин, 3% кумуш ва 15 % мис ( сплав металлов,сост. по весу: 80% железа,2% золото,3% серебро и 15 % меди). 2б қоида бўйича хар хил моддалардан таркиб топган бирикмаларни синфлаш имкониятига эгамиз, таркибий қисмлардан бирини, албатта олтинни танлаймиз (экспертлар хулосаси ҳам шуни кўрсатади), чунки 2% олтин бошқа юқори фоизни ташкил этувчи моддалардан нархи бўйича устун туради. Шунингдек, мазкур хулосани 71- гурух изоҳлари ҳам таъкидлайди.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling