Товарларни таснифлаш
Download 0.93 Mb.
|
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с
- Bu sahifa navigatsiya:
- «асосий хусусиятлар»
2-а қоида
Нокомплект ёки тугалланмаган товарга товар позицияси бўйича берилган исталган тушунчани, шундай шарт билан агар нокомплект ёки тугалланмаган товар комплект ёки тугалланган товарнинг асосий хусусиятларини ўзида акс эттирса, комплект ёки тугалланган товарга берилган тушунча деб, шунингдек йиғилмаган ва қисмларга ажратилган холда тақдим этилган товарни (мазкур қоида талабларидан келиб чиқиб), комплект ёки тугалланган товар деб қараш керак. Қисқаси мазмун шундан иборатки: нокомплект, тугалланмаган, қисмларга ажратилган ёки йиғилмаган ҳолда тақдим этилган товарларга комплект ёки тугалланган товарнинг кодини бериш мумкин. Лекин, бундай қарорга келиш учун шартлар қўйиляпти, яъни «асосий хусусиятлар» эътиборга олиниши керак экан. Хўш «асосий хусусиятлар» деганда нималарни тушунамиз? Нокоплект ёки тугалланмаган товарни комплект ёки тугалланган товар каби синфлаш учун уларнинг қуйидаги асосий белгилари таққосланади: - ўхшашлик ва фарқлари; - ҳажми; - дизайни; - оғирлиги; - нархи; - функциялари. Бу хусусиятларни албатта бир вақтда асосий мезон деб қаралмайди. Масалан, «ўтмас пичоқ» тайёр пичоққа ўхшайди, ҳажми, оғирлиги, дизайни ва нархи бир хил. Фақатгина ўткир пичоқдек кесолмайди, яъни пичоқнинг функциясини бажармайди. Демак, асосий хусусиятлардан фақат биригина етишмайди, фақат функция жихатидангина ўтмас пичоқ пичоқдан фарқ қилади. Шу жихатларни хисобга олиб, ўтмас пичоққа пичоқнинг кодини бериш мумкин. «Учки қисми тикилмаган пайпоқ» кўриниши, ҳажми, оғирлиги бир хил, бироқ нархида озгина фарқ бўлиши керак ва табиий учки қисмини тикмасдан туриб кийиб бўлмайди, яъни функциясини бажаролмайди, дизайни билан фарқ қилади. Лекин барча хусусиятларни тарозига солиб таққослайдиган бўлсак, 2а қоиданинг талаблари қондирилади, демак бу товарни тугалланган товар деб қарашимиз мумкин. Тугалланмаган бўлишига қарамай, қуйидаги товарларни тугалланган товар каби синфлаш мумкин: 1. Бўялмаган автомобил (неокрашенная машина). 8703 - автомобили, предназначеннқе для перевозки людей. 2. Ўтмас пичоқ (нож с неострым лезвием). 8211 - (аррасимон бўлган ёки бўлмаган қирқадиган пичоқлар). (ножи с режушими лезвиями, пилообразными или нет). 3. Парраксиз вентилятор (Вентилятор без лопастей). 8414 - вентиляторқ (вентиляторлар). 4. Ўриндиксиз велосипед (велосипед без седла) 8712 - велосипеды и прочие виды велосипедов без двигателя. (Велосипедлар ва бошка двигателсиз велосипед турлари). 5. Оптик шишалари ( линзалари ) бўлмаган микроскоп. (Микроскоп без оптических стекол, линз). 9011 - микроскопқ оптические сложнқе (мураккаб оптик мик роскоплар). Комплект товарларни ташиш ва сақлаш вақтида ташқи таъсирлардан химоя қилиш ва маълум қулайликлар туьдириш мақсадида уларни йиқилмаган ёки қисмларга ажратилган холда тақдим этилади. Масалан, қандил, қисларга ажратилган велосипед, мебель ва шунга ўхшаш товарларни синфлашда ҳам 2-а қоидадан фойдаланилади. Фақат улар оддий йиғувчи буюмлар ( винт, гайка, болт ) ёрдамида йиғилиб, ёки қийин бўлмаган операциялар (пайвандлаш, елимлаш ) дан сўнг яхлит комплект буюм ҳолига келиши керак. Қисмлар, агар юқоридаги нисбий хусусиятларни хисобга олганда ва йиғилганда яхлит комплект товарнинг хусусиятларини ўзида акс эттира олмаса, улар алохида синфланади, яъни уларга бошқа товар ўрни белгиланади. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling