Товарларни таснифлаш


-модда. Ривожланаётган давлатлар томонидан Уйғунлашган


Download 0.93 Mb.
bet4/75
Sana28.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1236184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва с

4-модда.
Ривожланаётган давлатлар томонидан Уйғунлашган
тизимнинг қисман ишлатилиши.
1. Келишувчи Томонларнинг ҳар бири, ривожланаётган давлат сифатида, Уйғунлашган тизимнинг қисман ёки ҳамма субпозицияларини тадбиқ этишни кечиктириши мумкин. Кечиктириш бу давлатнинг ташқи савдо алоқалари, ахволи ёки ички хўжалигининг тузилишига қараб керакли муддатгача узайтирилади.
2. Келишувчи Томонларнинг ҳар бири, ривожланаётган давлат сифатида, мазкур модда асосида Уйғунлашган тизимни қисман тадбиқ этади, беш йил давомида Уйғунлашган тизимнинг олти рақамли кодларини қабул қилишга рози бўлади. Қабул қилиш вақти шу давлатга нисбатан Конвенция кучга кирган пайтдан ёки мазкур модданинг 1 бандига кўра, шу давлат кўрсатган бошқа муддатдан бошланади.
3. Келишувчи Томонларнинг ҳар бири, ривожланаётган давлат сифатида, мазкур модда асосида Уйғунлашган тизимни қисман тадбиқ этади ёки бир дефисли субпозицияга тегишли бўлган икки дефисли субпозицияларни ёки улардан бирини қўллайди. Ундан ташқари, бир товар позициясининг ўзига тегишли бўлган бир дефисли ҳамма субпозияларни ёки иккаласидан бирини қўллайди. Бундай ҳолларда, Уйғунлашган тизим кодининг ишлатилмаган қисмларига тўғри келувчи олтинчи ёки бешинчи ва олтинчи белгилар «0» ёки «00» га мос равишда алмаштирилади.
4. Уйғунлашган тизимни, мазкур модданинг бандларига асосан қисман татбиқ этаётган ривожланаётган давлат, Келишувчи Томон сифатида, Конвенция шу давлат учун кучга кирган пайтдан бошлаб қайси субпозицияни тадбиқ қиладию, қайси субпозицияларни кейинроқ тадбиқ қилиши ҳақида Бош Котибни хабардор қилади.
5. Уйғунлашган тизимни, мазкур модданинг бандларига асосан қисман тадбиқ этаётган ривожланаётган давлат, Келишувчи Томон сифатида, Конвенция шу давлат учун кучга кирган пайтдан бошлаб уч йил ичида олти хонали Уйғунлашган тизимни бутунлай қабул қилиши ҳақида Бош Котибни расман хабардор қилиши мумкин.
6. Уйғунлашган тизимни, мазкур модданинг бандларига асосан қисман тадбиқ этаётган ривожланаётган давлат, Келишувчи Томон сифатида, ўзи қабул қилмаган субпозицияга нисбатан 3-моддадан келиб чиқадиган мажбуриятлардан озод қилинади.


5-модда.
Ривожланаётган давлат, Келишувчи Томон сифатида, ривожланаётган давлатларга ўзаро келишилган шартлар асосида, уларнинг илтимосларига кўра, техник ёрдам кўрсатади. Хусусан, бундай шартларга кадрларни тайёрлаш, уларнинг миллий кадрларини Уйғунлашган тизимга мослаштириш, кадрларни бошқаришда Уйғунлашган тизимга қўшимча ва тузатишлар киритишни ҳисобга олиш ва мазкур Конвенция бандларини қўллашда ёрдам бериш киради.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling