Т/р саволнома


Умумтаълим мактабларининг қамров коэффициентини пасайтириш борасида олиб борилаётган ишлар


Download 23.31 Kb.
bet2/3
Sana23.01.2023
Hajmi23.31 Kb.
#1111873
1   2   3
Bog'liq
Беруний ХТБ левий-правий

Умумтаълим мактабларининг қамров коэффициентини пасайтириш борасида олиб борилаётган ишлар (янги мактаблар қуриш, қўшимча бинолар қуриш, қўшимча ўринлар ташкил этиладиган реконструкция ишларини режалаштириш)

Умумтаълим мактабларининг қамров коэфициентини пасайтириш борасида коэффициент юқори бўлган
жумладан: “Навоий” ОФЙ "Туячи" аҳоли манзилига янги мактаб қурилса,
11 ва 47-мактаблар коеффиценти пасаяди. Бу бўйича 2023-2026 йил инвестиция дастурига таклифга киритилган.
“Шоббоз” ОФЙ ҳудудида жойлашган 7-умумий ўрта таълим мактабига Осиё тараққиёт банки жамғармаси томонидан қўшимча мактаб бино қурилиши режалаштирилган.
"Бўстон" МФЙ “Ёшлик” аҳоли манзили ҳудудига 320 ўринли янги мактаб биноси қурилса 3 та мактаб яъни 8-, 9-, ва 47-умумий ўрта таълим мактаблар қамров коеффисенти камаяди. Бу бўйича 2023 йил инвестиция Давлат дастурига таклиф берилган.
Лолазор МФЙ худудида жойлашган 70-сонли мактаб биноси лой пахсадан қурилган, шу сабабли янги замонавий мактаб қуриш. .Бийбазар ОФЙ ҳудудида жойлашган 37-мактаб, “Озод” ОФЙ ҳудудида жойлашган 39-мактаб, “Жайхун” МФЙ ҳудудида жойлашган 65-мактабларга қўшимча мактаб биносини қуриш учун 2022-2026 йилларда "Инвестиция" Давлат дастурига таклиф берилган.

10

Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари. (ОТМ ларга кириш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар)

2021-2022 ўқув йилида Беруний тумани халқ таълими бўлимига қарашли 72 та умумий ўрта таълим мактабларини 2202 нафар ўқувчи битириб, шундан 1876 нафари ОТМга ҳужжат топширди. 315 нафар битирувчи ДТМ тест синовлари асосида талабаликка қабул қилинган (74 нафари давлат гранти, 241 нафари тўлов-контракт асосида), 138 нафари Ўзбекистондаги хорижий ОТМларга, 68 нафари хорижий ОТМларга талабаликка қабул қилинган.
Жами 521 нафар битирувчи ОТМларга, 172 нафари техникумларга, 128 нафари касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилинди. Қолган 1381 нафар битирувчиларнинг 96 нафари иш билан таъминланди, 27 нафари тадбиркорлик билан шуғулланмоқда, 1 нафари ҳарбий хизматда, 80 нафари чет элга кетди, 2 нафари вафот этган, 102 нафари ўзини-ўз банд қилган, 25 нафари турмушга чиқиб кетган, 268 нафари олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарлик курсларида ва қолган 780 нафарининг бандлиги таъминланмаган.
Натижаларни таҳлил қиладиган бўлсак, 24, 37-умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичлари 10%га етмаган, қизил тоифадаги мактаблар ташкил этган. Сариқ тоифадаги мактаблар сони 53 тани ташкил қилади, яшил тоифага 17 та мактаб 30% дан юқори кўрсаткич билан киритилган.
Ушбу мактабларда ўқувчиларни олий таълимга киришини таъминлаш, дарсдан кейин қўшимча машғулотлар ташкил этиш, олий таълимга кириш истагини билдирган ўқувчилар билан кўпроқ ишлашиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тумандаги мавжуд 4 та ўқув марказлари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ўқув марказидаги қўшимча тўгаракларга, мактабларда ташкил қилинган тўгаракларга жалб қилиш бўйича кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари, apro.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ҳар ҳафта якунида онлайн тарзда тест топшириқларини бажариб, ҳар ҳафта якуни бўйича ўқувчиларнинг кўрсаткичларини мониторинг қилиб бориш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳар бир муассасада битирувчиларга ОТМларда қабул квоталари, мутахассисликлар, маҳаллий ва чет эл ОТМлари тўғрисида консультациялар бериш мақсадида “Абитуриент” штаби ишини жонлаштириш;
умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчиларининг 2021-2022-ўқув йили бўйича олий таълимга кириш натижалари тўқ “Қизил” тоифали мактабларни “Сариқ” тоифали мактабларга ва ўз навбатида “Сариқ” тоифали мактабларни “Яшил” тоифали мактабларга ўтказиш чораларини кўриш вазифалари юклатилди.

11


Download 23.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling