112.Қандай ҳолатлар форс-мажор ҳисобланаши мумкин:
ҳар қандай табиий офатлар;
халқаро савдони тартибга солишга қаратилган ҳар қандай ҳукумат чоралари;
томонлар олдиндан кўра билиш мумкин бўлмаган фавқулодда тусдаги ҳолатлар;
контрактнинг бажарилишига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар.
113. Воситачилик битимида «шартнома ҳудуди» тушунчаси нимани акс эттиради:
воситачининг корхонаси жойлашган ҳудудни
воситачи экспортчининг товарларини сотадиган ҳудудни
экспортчи ўзининг маҳсулотларини мустақил равишда сотадиган ҳудуд
ҳеч нарсани
114.Воситачилик битимида «истисносиз ҳуқуқ» эслатмаси нимани англатади:
экспортчи ўз маҳсулотини сотишга истисносиз ҳуқуққа эга
воситачи экспортчининг маҳсулотини сотишга истисносиз ҳуқуққа эга
воситачига экспортчининг маҳсулотини танлаб олиш бўйича истисносиз ҳуқуқ берилади
ҳеч қандай хуқуқ берилмайди.
115. Консигнация шартномасига кўра, экспортчининг товарлари уларни сотишгача-сўнгги истеъмолчига сотишгача бўлган вақтда қандай босқичда бўлади:
экспорт мамлакатидаги экспортчининг омборида
импорт мамлакатида воситачининг омборида
импорт мамлакатида экспортчининг омборида
учинчи мамлакатда воситачининг омборида.
116. Консигнатор томонидан ўз вақтида сотилмаган экспортчининг товарлари нима қилинади:
экспортчига қайтарилади
консигнатор томонидан сотиб олинади
бошқа ҳар қандай мақсадда ишлатилиши мумкин
ё экспортчига қайтарилади ёки воситачи томонидан сотиб олинади
117. Экспортчи билан сотиш хуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги битим тузган воситачи экспортчининг товарини қуйидагича сотади:
экспортчининг номидан ва ўз ҳисобидан
ўз номидан ва ўз ҳисобидан
ўз номидан ва экспортчининг ҳисобидан
экспортчининг номидан ва экспортчининг ҳисобидан
118.Халқаро савдода нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш тушунчаси нимани билдиради:
харидор сотувчига контракт тузилганидан кейин банкноталарни беради
харидор товарни олган пайтида кредит картаси бўйича ҳақ тўлайди
тўлов товар етказиб берилгунича амалга оширилади*
товарни етказиб бериш ва тўлов орасида вақт бўйича катта фарқ йўқ
Do'stlaringiz bilan baham: |