Транспорт тўҒрисида


Download 231.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/23
Sana18.06.2023
Hajmi231.59 Kb.
#1571550
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
706 09.08.2021 Конун

5-боб. Транзит ташишлар 
24-модда. Йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик 
жўнатмаларини транзит ташиш 
Йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини 
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳар қандай турдаги транспортда олиб ўтиш, агар 
бундай олиб ўтиш жўнатиш ва етказиш пунктлари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида 
бўлган йўлнинг фақат бир қисми бўлса, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг транспорт 
воситаларида чет давлатлар ҳудуди орқали амалга ошириладиган ташиш транзит ташишдир. 
Транзит йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик 
жўнатмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш транспортнинг тегишли 
турларига оид бир ёки бир нечта ташиш ҳужжатидан фойдаланган ҳолда транспортнинг бир 
ёки бир нечта тури билан амалга оширилиши мумкин. 
Бир турдаги транспортдан бошқасига транзит йўловчини ўтказиш ва багажни, юк 
багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини қайта ортиш ташиш ҳужжатлари 
асосида амалга оширилади. Бунда товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар товарнинг бутун 
ҳаракатланиш йўлида юк билан бирга бориши керак. 
Агар айрим транзит багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик 
жўнатмаларини ташиш шартларида улар билан тегишли операциялар (юкни тушириш, қайта 
ортиш, сақлаш, тўпламларга ажратиш ёки тўпламлар учун йиғиш ва бошқа шунга ўхшаш 
операциялар) бажарилиши талаб этилса, улар транзит юклар мақомини сақлаб қолади. 
Тўғридан-тўғри халқаро қатновда ташилаётган транзит багажни, юк багажини, 
юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини қайта ортиш ташувчи томонидан тақдим 
этиладиган транспорт воситаларида амалга оширилади.
Транзит ташиш оператори билан шартнома тузилганидан сўнг ташувчилар транзит 
ташишлар операторларидан транзит йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва 
курьерлик жўнатмаларини ташиш учун буюртмалар олганда ушбу буюртмаларни 
қаноатлантиришни рад этишга ҳақли эмас.

Download 231.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling