Транспорт тўҒрисида


-модда. Алоҳида транзит йўловчиларга, багажга, юк багажига, юкларга, почта


Download 231.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana18.06.2023
Hajmi231.59 Kb.
#1571550
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
706 09.08.2021 Конун

25-модда. Алоҳида транзит йўловчиларга, багажга, юк багажига, юкларга, почта 
ва курьерлик жўнатмаларига нисбатан тақиқлар ҳамда чекловлар 


Ўзбекистон Республикасининг, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳаёти ва 
соғлиғининг хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида 
алоҳида транзит йўловчиларга, багажга, юк багажига, юкларга, почта ва курьерлик 
жўнатмаларига, шу жумладан ҳарбий маҳсулотларга нисбатан тақиқлар ёки чекловлар, 
шунингдек ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ҳамда нормалари, карантин 
чекловлари ва фитосанитария талаблари, атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлигини 
таъминлашга доир талаблар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунида ва халқаро 
шартномаларида белгиланган бошқа талаблар ҳамда шартлар қўлланилиши мумкин. 
26-модда. Транзит транспорт йўлаклари 
Транзит транспорт йўлаклари транзит йўловчиларни, багажни, юк багажини, 
юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини уларнинг энг зич жойлашган йўналишлари 
бўйича халқаро қатновда ташишлар учун транспорт тизимидан фойдаланишни 
мақбуллаштириш мақсадида ташкил этилади. 
Транзит транспорт йўлагининг пунктлари халқаро ташишда транспорт 
воситаларининг ҳаракатланиши ҳамда йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта 
ва курьерлик жўнатмаларини ташишнинг белгиланган йўналишига риоя этилиши устидан 
масофавий назоратни таъминловчи ахборот воситалари ҳамда техник воситалар билан 
жиҳозланган бўлиши керак. 
Ҳар бир транзит транспорт йўлаги учун махсус ваколатли давлат органи томонидан 
транзит транспорт йўлагининг паспорти тузилиб, унга қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар 
киритилади: 
транзит транспорт йўлагининг тури; 
транзит транспорт йўлагининг бошланғич, охирги ва оралиқ пунктлари номи; 
транзит транспорт йўлагининг узунлиги; 
транзит йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик 
жўнатмаларини ташиш муддати; 
транзит транспорт йўлагининг технологик хусусиятлари ва махсус ваколатли давлат 
органи томонидан белгиланадиган бошқа маълумотлар; 
давлат назоратини ва текширувини амалга оширишга доир технологик схемалар. 
Транзит транспорт йўлагининг бошланғич ва охирги пунктлари Ўзбекистон 
Республикасининг Давлат чегараси орқали тегишли ўтказиш пунктларидан иборатдир. 
Транзит транспорт йўлаги транзит транспорт йўлакларининг реестрига киритилади, 
ушбу реестрни юритиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. 
Транзит транспорт йўлакларининг реестрига киритиладиган маълумотлар махсус 
ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. 
Транзит транспорт йўлакларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 

Download 231.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling