Транспорт тўҒрисида


-модда. Аралаш ташишлар мижозининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 231.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/23
Sana18.06.2023
Hajmi231.59 Kb.
#1571550
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
706 09.08.2021 Конун

22-модда. Аралаш ташишлар мижозининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Мижоз: 
ҳаракатланиш йўналиши, транспорт таркиби ва турлари ҳақида ахборот олиш; 
аралаш ташишлар операторидан аралаш ташишлар шартномаси бўйича 
мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилишини талаб қилиш; 
ёзма ҳужжатлар билан асосланган далиллар тақдим этилган тақдирда аралаш ташиш 
чоғида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
Мижоз қонунчиликка ва аралаш ташишлар шартномасига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга 
ҳам эга бўлиши мумкин. 
Мижоз: 
аралаш ташишлар операторига аралаш ташишлар шартномасида келишилган барча 
тегишли тўловларни тўлаши; 


аралаш ташишлар операторига багажни, юк багажини, юкни, почта ва курьерлик 
жўнатмаларини аралаш ташишлар шартномасида кўрсатилган муддатга биноан тақдим этиши 
шарт. 
Мижознинг зиммасида қонунчиликка ва аралаш ташишлар шартномасига мувофиқ 
бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
23-модда. Аралаш ташишлар чоғидаги ҳамкорликка оид шартнома 
Аралаш ташишлар чоғидаги ҳамкорликка оид шартнома аралаш ташишлар оператори 
ва ушбу ташишларда иштирок этувчи ҳар хил турдаги транспорт ташувчилари ўртасида 
тузилади ҳамда қуйидагиларни: 
аралаш ташишлар операторининг ҳамда ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини; 
аралаш ташишлар операторининг ва ташувчининг жавобгарлигини
ҳар бир ташувчининг хизматлари қийматини ва уларнинг ҳақини тўлаш тартибини; 
ташувчиларнинг ҳамкорлик қилиш ва транспорт воситасининг бир туридан 
бошқасига йўловчини ўтказиш ёки багажни, юк багажини, юкни, почта ва курьерлик 
жўнатмаларини қайта ортиш тартибини
ягона ташиш ҳужжатини (чиптани, багаж квитанциясини, ягона товар-транспорт юк 
хатини) тўлдириш тартибини; 
ташиш муддатлари ва шартларини ўз ичига олган бўлиши керак. 
Аралаш ташишлар чоғидаги ҳамкорлик шартномасида қонунчиликка зид бўлмаган 
бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин. 

Download 231.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling