Транспорт тўҒрисида
-модда. Транспорт соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш тартиб-
Download 231.59 Kb. Pdf ko'rish
|
706 09.08.2021 Конун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-модда. Транспорт воситаларини сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш
- 15-модда. Транспорт тарифлари
13-модда. Транспорт соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш тартиб-
таомиллари Транспорт соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш тартиб-таомиллари транспорт хизматлари истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, транспортда хавфсизликни таъминлаш, экологик, санитария-эпидемиологик ва бошқа талабларга риоя этиш мақсадида амалга оширилади. Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар ичида, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро ташишлар ҳамда юкларни халқаро ташишлар, йўловчиларни ва юкларни темир йўл транспортида ташишлар транспорт соҳасидаги лицензияланадиган фаолият турлари жумласига киради. Транспорт соҳасидаги рухсат этиш тартиб-таомилларининг турлари қонунда белгиланган тартибда аниқланади. Транспорт соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш тартиб-таомиллари қонунда белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни . 14-модда. Транспорт воситаларини сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш Транспорт воситалари мувофиқлик ёки транспорт воситаси турини маъқуллаш сертификатига эга бўлиши ва рўйхатдан ўтказилиши керак. Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш, сотиш (реализация қилиш) ёки улардан фойдаланиш тақиқланади. 15-модда. Транспорт тарифлари Йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш, шунингдек ташиш билан боғлиқ хизматлар эркин ва тартибга солинадиган тарифлар бўйича амалга оширилади. Ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ёки транспорт соҳасида табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш мақсадида давлат томонидан транспорт хизматларининг айрим турларига нисбатан тарифларнинг чекланган миқдорлари белгиланади. Давлат томонидан тарифларнинг чекланган миқдорини белгилаш ҳамда йўловчиларга ва фуқароларнинг алоҳида тоифаларига имтиёзлар бериш натижасида транспорт ташкилотлари кўрган зарарларнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Аралаш ташиш чоғидаги тўғридан-тўғри транспорт тарифи аралаш ташиш шартномалари тузилган саналардаги ҳар бир транспорт турида ташишга доир хизматлар учун тўловлар суммасидан, ҳар бир транспорт турида амал қилаётган тарифлар бўйича шакллантирилади. Download 231.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling