Транспорт тўҒрисида


-модда. Транспорт воситаларини ва транспорт инфратузилмаси объектларини


Download 231.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/23
Sana18.06.2023
Hajmi231.59 Kb.
#1571550
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
706 09.08.2021 Конун

34-модда. Транспорт воситаларини ва транспорт инфратузилмаси объектларини 
тоифалаш 
Транспорт воситаларини ва транспорт инфратузилмаси объектларини тоифалаш 
транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлар томонидан амалга 
оширилади. 
Транспорт воситалари ва транспорт инфратузилмаси объектлари тоифаларининг сони 
ҳамда уларни тоифалаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
Тоифалаштирилган объектлар транспорт воситалари ва транспорт инфратузилмаси 
объектлари реестрига киритилади, реестрни юритиш транспорт хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасидаги ваколатли органлар томонидан амалга оширилади. 
35-модда. Транспорт инфратузилмаси объектларида кўздан кечириш 
Йўловчиларнинг ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғини муҳофаза қилиш, 
ташишлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ваколатли органлар вокзалга, аэровокзалга, 
аэропортга, метрополитенга ва автостанцияга кириш жойида транспорт воситасини, багажни, 
юк багажини ва юкни кўздан кечиришдан ҳамда йўловчиларни ва бошқа шахсларни шахсан 
кўздан кечиришдан ўтказиши мумкин. Йўловчилар ва бошқа шахслар кўздан кечиришдан 
ўтишни рад этган тақдирда вокзалга, аэровокзалга, аэропортга, метрополитенга ва 
автостанцияга кириш тақиқланади. 
Транспорт воситасини, багажни, юк багажини ва юкни кўздан кечиришни, 
йўловчиларни ҳамда бошқа шахсларни шахсан кўздан кечиришни амалга ошириш ҳуқуқига 
эга бўлган ваколатли органларнинг рўйхати, кўздан кечиришни ўтказиш тартиби, шунингдек 
вокзалларда, аэровокзалларда, автостанцияларда, аэропортларда ва метрополитенда 
йўловчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Йўловчилар тўғрисидаги автоматлаштирилган марказлаштирилган шахсга доир 
маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш, шунингдек улардаги мавжуд 
маълумотларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан белгиланади. 
Чет давлатнинг Ўзбекистон Республикасига халқаро ташувларни амалга оширувчи 
транспорт ташкилотлари ёки ташувчилари ташиш ҳужжатларида (чипталарида) мавжуд 


бўлган маълумотларнинг йўловчилар тўғрисидаги автоматлаштирилган марказлаштирилган 
шахсга доир маълумотлар базаларига ўтказилишини таъминлайди. 

Download 231.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling