санитария, ветеринария,
фитосанитария, радиология, экология назорати ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг қонунчилигида ва халқаро шартномаларида белгиланадиган назоратнинг
бошқа турлари талабларига мувофиқлиги текшируви амалга оширилади.
Транзит йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик
жўнатмаларини ташиш устидан давлат назоратини амалга оширишнинг мажбурий шартлари
қуйидагилардан иборат:
ваколатли давлат органлари томонидан давлат назоратининг барча турларини ўз
ваколатлари доирасида комплекс равишда, бир вақтнинг ўзида ўтказиш;
давлат назорати ўтказилишини ва ваколатли
давлат органлари мансабдор
шахсларининг ҳаракатларини тартибга солиш;
ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан давлат назорати
вазифаларини қонунчиликда белгиланган муддатларда бажариш;
давлат метрология назоратидан ўтган ўлчов воситаларидан фойдаланиш;
тирик ҳайвонларни, тез бузиладиган маҳсулотларни, трансплантатларни,
биоматериалларни, махсус тиббий дори-дармонларни ташишда
тезлаштирилган ва устувор
давлат назорати тартиби.
Тегишли ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари ўзининг давлат
назоратига доир ваколатларини бошқа шахсларга топшириши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: