40-модда. Йўловчининг ўлими учун ёки унинг соғлиғига зарар етказилганлиги
учун транспорт ташкилотининг, ташувчининг ва аралаш ташишлар операторининг
жавобгарлиги
Транспорт ташкилоти, ташувчи, аралаш ташишларда эса аралаш ташишлар оператори
зарар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги ёки енгиб бўлмас куч ҳолатлари оқибатида юзага
келганлигини исботлай олмаса, ташиш чоғида йўловчининг ўлими ёки унинг соғлиғига зарар
етказилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг
570
ва
571-моддалари
.
9-боб. Якунловчи қоидалар
41-модда. Низоларни ҳал этиш
Транспорт соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал
этилади.
42-модда. Транспорт тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Транспорт тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда
айбдор шахслар белгиланган
тартибда жавобгар бўлади.
43-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти
тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва бошқа
манфаатдор ташкилотлар
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли
ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
44-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
45-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 август,
ЎРҚ-706-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2021 й., 03/21/706/0774-сон)