LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
кодекси
,
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси
.
33-модда.
Транспорт воситаларининг ва транспорт инфратузилмаси
объектларининг заифлигини баҳолаш
Транспорт воситаларининг ва транспорт инфратузилмаси
объектларининг
заифлигини баҳолаш уларнинг ғайриқонуний аралашувдан ҳимоя қилинганлиги даражасини,
шунингдек уларнинг одатдаги режимда ҳамда фавқулодда вазиятлар ҳолларида барқарор
ишлаши таъминланганлиги даражасини аниқлашдан иборатдир.
Транспорт воситаларининг ва транспорт инфратузилмаси объектларининг
заифлигини баҳолаш транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ихтисослаштирилган
ташкилотлар томонидан ўтказилади.
Транспорт воситаларининг ва транспорт инфратузилмаси объектларининг
заифлигини баҳолаш натижалари транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли
органлар томонидан тасдиқланади.
Транспорт воситаларининг ва транспорт инфратузилмаси объектларининг
заифлигини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар тарқатилиши
чекланган
ахборотдир.
Do'stlaringiz bilan baham: