аралаш
ташишлар операторига багажни, юк багажини, юкни,
почта ва курьерлик
жўнатмаларини аралаш ташишлар шартномасида кўрсатилган муддатга биноан тақдим этиши
шарт.
Мижознинг зиммасида қонунчиликка ва аралаш ташишлар шартномасига мувофиқ
бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
23-модда. Аралаш ташишлар чоғидаги ҳамкорликка оид шартнома
Аралаш ташишлар чоғидаги ҳамкорликка оид шартнома аралаш ташишлар оператори
ва ушбу ташишларда иштирок этувчи ҳар хил турдаги транспорт ташувчилари ўртасида
тузилади ҳамда қуйидагиларни:
аралаш ташишлар операторининг ҳамда ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
аралаш ташишлар операторининг
ва ташувчининг жавобгарлигини;
ҳар бир ташувчининг хизматлари қийматини ва уларнинг ҳақини тўлаш тартибини;
ташувчиларнинг ҳамкорлик қилиш ва транспорт
воситасининг бир туридан
бошқасига йўловчини ўтказиш ёки багажни, юк багажини, юкни, почта ва курьерлик
жўнатмаларини қайта
ортиш тартибини;
ягона ташиш ҳужжатини (чиптани, багаж квитанциясини, ягона товар-транспорт юк
хатини) тўлдириш тартибини;
ташиш муддатлари ва шартларини ўз ичига олган бўлиши керак.
Аралаш ташишлар чоғидаги ҳамкорлик шартномасида қонунчиликка зид бўлмаган
бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: